- Advertisement -
А373 «Тошкент — Ўш» автомобиль йўлининг Бектемир туманидаги Чирчиқ дарёси орқали ўтган кўпригида таъмирлаш ишлари олиб борилади. Шу сабабли 3 ноябрь соат 10:00 дан 4 ноябрь соат 07:00 гача Фарғона водийсидан Тошкент йўналишида ҳаракат тўхтатилади. Бу ҳақда йўл хизматлари хабар берди.
Таъмирлаш даврида Юқоричирчиқ туманидан Тошкентга кириш учун муқобил йўналиш ташкил этилади. Ҳайдовчиларга D012 «Бектемир — Чирчиқ — Ғазалкент — Чорвоқ» автомобиль йўлининг 6-километридан Ёр-ота маҳалласи ва Фарғона шоҳкўчаси томон ҳаракатланиш тавсия этилмоқда.


