Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан 29–30 октябрь кунлари амалий ташриф билан Туркияда бўлади.
Давлат раҳбари Анқара шаҳрида «Туркий аср: тилда, фикрда ва амалда бирлик» шиори остида ўтказиладиган Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этади.
Учрашувда мамлакатлар етакчилари ташкилот доирасида кўп томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилади. Савдо-иқтисодий алоқалар, инвестициялар, транспорт-логистика инфратузилмаси, шунингдек, маданият, гуманитар ҳамкорлик, туризм, экология ва таълим соҳаларидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилади.
Бундан ташқари, делегациялар раҳбарлари халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашади.


