Транспорт

Тошкентда йўллардаги чуқурлар ва хавфли қазиш ишлари бўйича шикоят юбориш боти ишга туширилди

Тошкент шаҳар Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази (ЦОДД) тротуарларнинг шикастланиши, йўллардаги чуқурлар ва ёриқлар, хавфли қазиш ишлари, шунингдек, ҳимоя тўсиқлари ёки огоҳлантирувчи белгилар мавжуд эмаслиги бўйича мурожаатларни қабул қилмоқда. Шикоят юбориш учун @codd_tashkent_bot ботига кириб, «Шикоят юбориш» → «Йўллардаги ер...

Тошкентда Poytaxt Parking номидан сохта SMS хабарлар тарқатилаётгани ҳақида огоҳлантирилди

Poytaxt Parking номидан гўёки тўланмаган автотураргоҳ ҳақида сохта SMS хабарлар юборилмоқда. Хабарларда ҳавола орқали ўтиб, қарздорликни тўлаш таклиф этилган. Компания бундай огоҳлантириш хабарларини юбормаслигини маълум қилди. Аҳолига ҳаволаларни очмаслик ва банк карталари маълумотларини киритмаслик тавсия этилди. Тўлов ҳолатини фақат Poytaxt...

Чирчиқ дарёси орқали ўтган кўприкда Фарғона водийсидан Тошкентга ҳаракат вақтинча чекланади

А373 «Тошкент — Ўш» автомобиль йўлининг Бектемир туманидаги Чирчиқ дарёси орқали ўтган кўпригида таъмирлаш ишлари олиб борилади. Шу сабабли 3 ноябрь соат 10:00 дан 4 ноябрь соат 07:00 гача Фарғона водийсидан Тошкент йўналишида ҳаракат тўхтатилади. Бу ҳақда йўл хизматлари...

Тошкентда автобуслар учун қарийб 18 км янги алоҳида йўлак ташкил этилади

Пойтахтда умумий узунлиги 17,9 км бўлган яна тўртта BRT участкаси барпо этилиши режалаштирилмоқда. Ишлар Мирзо Улуғбек шоҳкўчаси, Муқимий, Қоратош-Кўкча-Дарвоза ва Паркент кўчаларини қамраб олади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаков 2026 йил 29 октябрда қарор қабул қилган. Энг узун...

Ўзбекистонда кўчма радарлар олдига «Радар» белгисини ўрнатиш мажбурийлиги бекор қилинди

Ўзбекистонда радарлар олдига огоҳлантирувчи йўл белгиларини ўрнатиш тартиби ўзгартирилди. Энди тезликни назорат қилувчи кўчма мажмуалар «Радар» белгисисиз ҳам ишлаши мумкин. Ўзгартишлар 2026 йил 29 октябрдаги Вазирлар Маҳкамасининг 596-сон қарорида назарда тутилган. Аввал огоҳлантирувчи белгиларни ўрнатиш талаби ҳам стационар, ҳам кўчма радарларга...

ЙҲХХ чорраҳалар олдида яхлит чизиқни босганлик учун жарималар бекор қилинишини изоҳлади

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати матбуот котиби Зоир Юлдашев 1 ноябрдан бошлаб чорраҳалар ва қайрилиб олиш жойлари яқинидаги яхлит чизиқни босганлик учун инспекторлар жарима расмийлаштирмаслиги сабабларини тушунтирди. Унинг сўзларига кўра, бундай қарор ҳайдовчилар айрим ҳолларда, масалан, йўлда бузилиб қолган автомобил ёки...

1 ноябрдан чорраҳалар яқинида яхлит чизиқни босганлик учун жарима расмийлаштирилмайди

Вазирлар Маҳкамасининг 29 октябрдаги қарорига мувофиқ, 1 ноябрдан йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекторлари чорраҳадан 50 метр масофагача ва қайрилиб олиш жойидан 20 метр масофагача бўлган ҳудудда 1.1 ва 1.3 турдаги яхлит чизиқларни босганлик учун баённома расмийлаштирмайди. Шу билан бирга, ушбу санадан...

Ўзбекистонда хусусий камералар камар тақмаган ҳайдовчиларни ҳам қайд эта бошлайди: уларнинг эгалари қанча даромад олиши мумкин?

1 ноябрдан хусусий автоматлаштирилган камералар хавфсизлик камарини тақмаган ҳайдовчилар ва олд ўриндиқдаги йўловчиларни ҳам қайд эта олади. Бундай камералар эгалари ундирилган жарималардан улуш олади. Айрим шартларда уларнинг ойлик даромади ўнлаб миллион сўмга етиши мумкин. Бу 2026 йил 29 октябрдаги 596-сонли...

Тошкентда 138-сонли автобус йўналиши вақтинча ўзгартирилди

Олмазор туманида таъмирлаш ишлари сабабли 138-сонли автобуснинг ҳаракат йўналиши вақтинча ўзгартирилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси хабар берди. ТХАЙ кўчасидаги қайрилиш майдончаси ёпилди. Чеклов таъмирлаш ишлари якунлангунига қадар амал қилади. Энди 138-сонли автобус ТХАЙ ва...

Тошкентда 12 та автобус йўналишида йўл ҳақи тўланишини назорат қилиш кучайтирилди

23–27 октябрь кунлари чиптасиз юрганлик учун назоратчилар томонидан 2 603 та маъмурий баённома расмийлаштирилди. Қоидабузарликлар энг кўп 190, 115 ва 134-сонли йўналишларда аниқланган. Кучайтирилган назорат тадбирлари 115, 134, 120, 56, 199, 198, 84, 190, 128, 71, 188 ва 101-сонли автобус...

Последние новости

Ўзбекистонда молиявий хизматлар ҳажми тўққиз ойда 163 трлн сўмдан ошди

2026 йил январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонда молиявий хизматлар ҳажми 163,8 трлн сўмни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан...