Жамоатчилик

Ўзбекистонликларга топширилган пластик идиш ва банкалар учун 2,4 млн сўм тўланди

Бир ой давомида иккиламчи хомашёни қабул қилиш пунктлари қарийб 16,6 мингта идишни қабул қилди. Уларнинг 14,9 мингтаси пластик бутилка, 1,3 мингтаси алюминий банка ва 393 таси шиша идишлардан иборат. Топширилган иккиламчи хомашё учун аҳолига жами 2,4 млн сўмдан ортиқ маблағ...

Шифокорларни қанча кўп эъзозласак, шунча оз!

Самарқандда чиройли қилиб безатилган “Мўъжиза” базмгоҳида Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан тантанали маросим бўлиб ўтди. Мамлакатимизда ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси Тиббиёт ходимлари куни сифатида нишонланиб келинмоқда. Бу ҳақда 2006 йил 12 сентябрда «Ўзбекистон Республикаси тиббиёт ходимлари кунини белгилаш...

Волонтёрлик умуммиллий ҳаракатга айлантирилади: Ўзбекистонда «Фидойи волонтёр» кўкрак нишони таъсис этилади

Ўзбекистонда «Фидойи волонтёр» кўкрак нишони таъсис этилиб, кўнгиллилар ҳаракатини қўллаб-қувватлаш чоралари кенгайтирилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2026 йил 6 ноябрдаги фармонида белгиланган. Ҳужжатга кўра, волонтёрлар иштирокида ижтимоий тадбирлар, лойиҳалар ва акциялар ташкил этилади. Уларни моддий ва маънавий рағбатлантириш чоралари...

Тошкентда 9 ноябрдан иситиш тизимига улаш бошланади

2026–2027 йиллар куз-қиш мавсумида пойтахтда иситиш тизими босқичма-босқич ишга туширилади. Дастлаб мактаблар, боғчалар, шифохоналар ва кўп қаватли уйларга иссиқлик берилади. Иситиш учун тўловлар уй амалда иситиш тизимига уланган санадан бошлаб ҳисобланади. Агар хонадонда батареялар бир хил исимаса, аҳоли бошқарув компаниясига...

Ўзбекистонда маҳкумларнинг учрашувлари ва қўнғироқлари учун ҳақ жорий этиш таклиф қилинди

Ички ишлар вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг тегишли қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Унда жазони ижро этиш муассасаларида узоқ муддатли учрашувлар, видеоқўнғироқлар ва телефон орқали суҳбатлар учун тарифлар белгилаш таклиф этилган. Лойиҳага кўра, узоқ муддатли учрашув хонасидан бир сутка...

Янгийўл аҳолиси дарахтларнинг шафқатсизларча кесилиши ва формовка қилинишидан норозликларини билдирмоқда

Янгийўл шаҳрининг «Қовунчи тепа» маҳалласи суриштирувлари ва аҳоли мурожаатига кўра, ҳудудда дарахт шохларини шафқатсизларча кесиш ҳамда уларга жиддий шикаст етказиш ҳолатлари давом этмоқда. Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, ишчилар нафақат қуриган, балки яшнаб турган яшил шохларни ҳам кесиб, синдирмоқда. Ишчилар бу...

Тошкентда уй-жойларни оммавий баҳолаш бўйича муҳокама муддати узайтирилди

Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази директори ўринбосари Феруз Султонов иштирокида ўтказилган брифингда Тошкент шаҳридаги турар жойларни оммавий баҳолаш натижалари бўйича маълумот берилди. Бугунги кунга қадар 11 035 нафар мулкдор ўз муносабатини билдирган. Уларнинг 5 535 нафари баҳолаш натижаларига рози...

Тошкентнинг Шимолий вокзали қаршисида 65 метрлик Ўзбекистон байроғи ўрнатилиши мумкин

Жорий йилнинг 3 ноябрь куни Тарас Шевченко кўчасининг Нукус кўчасидан Туркистон кўчасигача бўлган қисмини замонавий сайилгоҳ ва гастрономик кўчага айлантириш лойиҳаси бўйича жамоатчилик эшитуви бўлиб ўтди. Лойиҳанинг умумий майдони 30 минг 975 квадрат метрни ташкил этади. Ҳудудда 2 минг 770...

Ўзбекистонда суюлтирилган газ нархи ва эҳтиёжманд оилалар учун компенсация миқдори белгиланди

15 ноябрдан Ўзбекистон аҳолиси бир килограмм суюлтирилган газ учун 5 минг сўм тўлайди. Шу билан бирга, айрим тоифадаги оилалар харажатларининг бир қисми давлат томонидан қоплаб берилади. Компенсациянинг энг юқори миқдори ойига 60 минг сўмни ташкил этади. Янги тартиблар Вазирлар Маҳкамасининг...

Тошкентда Poytaxt Parking номидан сохта SMS хабарлар тарқатилаётгани ҳақида огоҳлантирилди

Poytaxt Parking номидан гўёки тўланмаган автотураргоҳ ҳақида сохта SMS хабарлар юборилмоқда. Хабарларда ҳавола орқали ўтиб, қарздорликни тўлаш таклиф этилган. Компания бундай огоҳлантириш хабарларини юбормаслигини маълум қилди. Аҳолига ҳаволаларни очмаслик ва банк карталари маълумотларини киритмаслик тавсия этилди. Тўлов ҳолатини фақат Poytaxt...

Последние новости

12 нафар блогер реклама тўғрисидаги қонунчиликни бузгани учун жавобгарликка тортилди

Рақобат қўмитаси ижтимоий тармоқларда фаолият юритувчи 110 нафар блогер рўйхатини шакллантириб, уларнинг саҳифаларидаги рекламаларни кунлик тартибда мониторинг қилмоқда. Ўтказилган текширувлар...