3.5 C
Узбекистан
Суббота, 16 ноября, 2024

Муаммоларни бартараф қилиш сари одимлар: Гидрометеорологлар ҳудудий ўқувлари

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,040участниковПодписаться
- Advertisement -

Соҳа олам каби қадим. Поёнида мавжуд дея олмаймиз унинг. Унаётган ризқимиз, ривожланаётган келажагимиз ҳам аслида об-ҳаво билан боғлиқ. Ҳавонинг “қош-қовоғи”ни пойлаб ҳатто кийим танлаймиз.

Тўрт фасли ҳам мукаммал мамлакат фарзанди эканлигимиз бахтимиздандир. Бироқ, сўнгги йиллар иқлим ўзгаришидек қайтмас туюлган муаммо билан тўқнашмоқдамиз. Аввало, сабаблари, ундан сўнг оқибатлари борасида фикрлар талашяпмиз.

Ўзбек Гидрометеорологияси йилларки бонг уриб, огоҳлантирган ҳолатлар бугун афсуски, раҳна солмоқчидек кўринади. Бироқ, Янги Ўзбекистон янги ислоҳотларни талаб қилмоқда. Бошқа соҳалар каби гидрометереологлар соҳаси ҳам бугун қайта жонланмоқда. Аввало, ходимлар малакасини ошириш илк навбатдаги бирламчи вазифа сифатида баҳоланмоқда.

Айни шу мақсадда, ҳудудий жиҳатдан иқлим ўзгаришлари таъсири тезкорликда ўзи ҳақида билинтирувчи вилоятлар – Бухоро, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразмда “Иқлим ўзгаришлари ва унинг оқибатлари, олдини олиш тадбирлари”га атрофлича эътибор қаратилган амалий семинарлар ўтказилди.

Унда Гидрометеорология хизматлари маркази директори Шерзод Хабибуллаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ ва Гидрометеорология институти ходимлари иштирок этишди. Вилоятлар туман ва шаҳар бошқармалари бошлиқлари ва етакчи мутахассислари иштирокидаги мазкур тадбир тингловчиларда алоҳида тассурот уйғотдики, замон билан ҳамнафас ишланмаса албатта яхши натижларга эришиш даргумонлигича қолаверади.

Икки кунлик ўқувлар давомида олинган билимлар такомиллаштирилиб, қизиқтирган саволларга жавоблар биггаликда изланди.

“Ҳозирда бор ҳаракатимиз, глобал исишни бартараф қилишдан ҳам кўпроқ, уни шу бугунги ҳолидаги даражасини сақлашга қаратилган. Муаммолар бор, лекин биз курагшда чарчамаймиз – келажак авлодга қолдиришимиз лозим бўлган табиат ва унинг олдидаги масъулиятимиз бор”, — дейди Ўзбекистон Гидрометеорология хизматлари маркази директори Шерход Ҳабибуллаев.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тунги ёритилганлик даражаси, иқтисодий фаоллик ва яширин иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) ҳамда Link Data компанияси мутахассислари томонидан ҳамкорликда Ўзбекистонда...

Больше похожих статей

×