0.2 C
Узбекистан
Пятница, 15 ноября, 2024

Тошкентда Аёллар ҳуқуқлари бўйича жамоатчилик сиёсати мактаби иш бошлади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,040участниковПодписаться
- Advertisement -

13 ноябрдан 15 ноябргача Аёллар ҳуқуқлари бўйича жамоатчилик сиёсати мактаби бўлиб ўтади    

Мактаб “Юксалиш” ҳаракати ва “АРГО” Фуқаролик жамиятини ривожлантириш уюшмаси (Қозоғистон) ҳамкорлигида Европа Иттифоқи молиявий кўмагида амалга оширилмоқда.  

Мактабдаги ўқув машғулотлари ижтимоий сиёсат соҳасидаги мутахассисларнинг салоҳиятини оширишга қаратилган. Дастур сиёсий жараёнларни таҳлил қилиш, стратегиларни ишлаб чиқиш ва ижтимоий компанияларни бошқариш мавзуларини қамраб олган. Маърузачилар сифатида миллий ва халқаро экспертлар таклиф қилинган бўлиб, бу иштирокчиларга тажриба алмашиш ҳамда касбий йўналишда ҳамкорлик ўрнатиш имконини беради. 

Мактабда Фарғона, Жиззах, Навоий, Қашқадарё ва Хоразм вилоятларидан 30 нафар фуқаролик жамияти, хотин-қизлар бошчилигидаги нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, шунингдек, маҳаллалар етакчилари тингловчи сифатида иштирок этди.

Мактабнинг асосий йўналишлари қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий базани таҳлил қилиш, давлат тузилмалари билан ўзаро ҳамкорлик, чора-тадбирлар режаларини ишлаб чиқиш ва гендер йўналишли жамоатчилик кампанияларини бошқариш, шу жумладан бюджетлаштириш ва ижтимоий-сиёсий ҳаётда тенг иштирок этиш мавзуларини ўз ичига олади. 

Очилиш маросимида, шунингдек, Европа Иттифоқи кўмагида ўтказилаётган “Empowerment Now” лойиҳаси доирасидаги кичик грантлар танлови ғолиблари бўлган 10 та нодавлат нотижорат ташкилотига сертификатлар топширилди.

Маълумот учун:грант дастури Ўзбекистоннинг бешта пилот ҳудудини қамраб олган бўлиб, у ерда аёллар ва қизларнинг аҳволини яхшилашга қаратилган лойиҳалар қўллаб-қувватланади.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари олинган маблағларни гендер тенглиги ва аёллар ва қизларга нисбатан камситишларга қарши курашиш соҳасидаги ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, зўравонликка қарши курашиш, аёлларни қарорлар қабул қилиш ва мулоқотга жалб этишга йўналтиришлари мумкин бўлади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Францияда Ўзбекистондаги Ислом Цивилизацияси маркази бўйича янги тақдимот ўтказилди

Сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг Ислом оламидаги мавқеи ва нуфузи тобора ортиб бораётганини алоҳида қайд этиш лозим. Муҳтарам Президентимиз давлат раҳбари сифатида иш бошлаган илк кунларданоқ, юртимизда виждон ва эътиқод эркинлигини таъминлаш, миллий ва диний қадриятларни ҳимоялаш, муқаддас динимизнингинсонпарварлик моҳиятини кенг тарғиб этишг аалоҳида эътибор қаратди. 2017 йилнинг 23 июнь куни Президентимизнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини ташкил этишчора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори қабул қилиниши бу масалада қўйилган энг улуғ қадамлардан бири бўлди.   Қарор эълон қилиниши билан ана шу муҳташам марказни барпо этиш бўйича кенг кўламли ишлар бошланди. Марказ биноси учун пойтахтимизнинг қадимий маънавий масканларидан бири - “Ҳазрати Имом” мажмуасига ёндош ҳудудданги  қарийб 7 гектар майдондаги учқаватли марказ қадимий мадрасаларимиз услубида қурилмоқда. Бу марказ минг йиллар илгари муқаддам ота-боболаримиз асос солган цивилизациялар ҳамда уларнинг мантиқий давомибўлган Янги Ўзбекистоннинг илмий, маданий-маърифий салоҳиятини жаҳонга намоён қилиши лозим.  Марказдан бой музей ва кутубхона, анжуманлар зали, аждодларимизнинг илм-фан ривожига қўшган улкан ҳиссаси ва меъморлик анъаналарига бағишланган кўргазма заллари,  ахборот-ресурс маркази, академия, архив ва қўлёзмалар фонди ўрин олади. Кутубхона ва фондларни мамлакатда ва чет элларда сақланаётга нқадимий қўлёзма ва тошбосма китоблар, тарихий ҳужжатлар, археологик топилмалар, осори-атиқалар, замонавий илмий-тадқиқот ишлари, видео ва фото ҳужжатлар билан бойитиш, 300 ўринли конференция зали барпо этиш ҳам кўзда тутилган. Шу билан бирга маҳаллий ва чет эллик мутахассисларни кенг жалб этган ҳолда, илмий-тадқиқот ишларини йўлга қўйиш, Мусулмон Ренессанси даврида илм-фан, маданият ва санъат, меъморчилик ривожи тўғрисидаги кенг қамровли маълумотлар бериш, динлараро ва цивилизациялараро мулоқотни самаралийўлга қўйиш мақсадида  ЮНЕСКО, АЙСЕСКО, ИРСИКА  каби халқаро ташкилотлар биланяқин ҳамкорлик алоқалари ўрнатиш, диний таълим муассасаларига илмий-тадқиқот ва ўқув-услубий масалаларда ҳамда ўқитувчи ва диний ходимларнинг малакасини ошириб боришда амалий ёрдам кўрсатиш ҳам  Марказнинг асосий вазифалари қаторидан жой олган.   Бугунги кунда Марказ биносининг ички дизайнини такомиллаштириш, контентини бойитиш, замонавий технологиядарни жорий этиш борасида қатор хорижий компаниялар билан ҳамкорлик қилинмоқда. Ана шундай компанияларидан бири Франциянинг “WILMOTTE” компаниясидир. Куни кеча Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов Франциянинг Париж шаҳрида мазкур компаниянинг раҳбари Андрие Барине билан учрашув ўтказди. Унда...

Больше похожих статей

×