Июль ойида Ўзбекистон Хитойга табиий газ экспортини қиймат кўринишида оширди, деб ёзмоқда Тренд.
Апрель ойида Ўзбекистон газ экспортини тиклади, унинг умумий ҳажми 40,47 миллион долларни ташкил этди. Май ойида етказиб бериш ҳажми 78,16 миллион долларга, июнь ойида эса 85,27 миллион долларга ошган. Июль ойида бу ҳажм 91,39 миллион долларни ташкил этди, бу ўтган ойга нисбатан 7,2 фоизга кўпдир.
Умуман олганда, жорий йил бошидан буён экспорт 295,3 миллион долларни ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 41,6 фоизга кам, яъни 505,87 миллион долларни ташкил қилган. Буни январь-март ойларида Ўзбекистондаги энергетика инқирози туфайли газ экспорти тўхтатилгани билан изоҳлаш мумкин, дейилади хабарда.