7.2 C
Узбекистан
Четверг, 21 ноября, 2024

Ўзбекистонда пестицидларнинг хавфсиз бошқарувига ўтилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Мамлакатда пестицидларни хавфсиз бошқариш лойиҳаси — “Хавфли кимёвий моддаларни оқилона бошқариш учун техник ёрдам” лойиҳаси амалга оширилмоқда. Ушбу ташаббус мамлакатни иқлим ўзгариши таъсирини юмшатиш ҳамда атроф-муҳитнинг салбий оқибатларини камайтиришда қўллаб-қувватлашга ёрдам беради.

Бунинг учун эса маҳаллий салоҳиятни ошириш, институтларни мустаҳкамлаш, ме’ёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, восита ва мувофиқлаштириш механизмларини сайқаллаш режалаштирилган. Шунингдек, Ўзбекистонда кимёвий чиқиндиларни бошқаришни такомиллаштириш бўйича асосий масалаларни ҳал этиш ҳамда пестицидлардан фойдаланишни қисқартириш учун янада экологик тоза қишлоқ хўжалиги амалиётини жорий этиш орқали ҳам пировард мақсадга эришиш кўзда тутилган.
Ушбу лойиҳа БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) томонидан Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан биргаликда Европа Иттифоқи кўмагида амалга оширилмоқда.

Пестицидларнинг ҳаётий занжирини бошқаришга бағишланган лойиҳа доирасида ташкил этилган семинарда ишни муваффақиятли равишда давом эттириш учун асосий фикрлар белгиланди. Мақсадли аудитория пестицидларни тартибга солиш, бошқариш, улардан фойдаланиш ва утилизация қилиш, шунингдек, атроф-муҳит ва инсон саломатлигини муҳофаза қилишга ихтисослашган кенг доирадаги манфаатдор томонларни ўз ичига олди. Тадбирда, шунингдек, ҳукумат вакиллари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, хусусий сектор, илмий ва илмий муассасалар вакиллари, пестицидлар ва хавфли чиқиндиларни бошқариш соҳасидаги халқаро экспертлар иштирок этди.

“Ушбу семинарнинг асосий мақсади пестицидларнинг ҳаётий занжирини бошқариш консепсиясини жорий этиш, Ўзбекистонда мавжуд пестицидларни бошқариш тизимидаги камчиликларни муҳокама қилиш ва уни бартараф этиш учун амалга оширилиши лозим бўлган қисқа, ўрта ва узоқ муддатли чора-тадбирлар тўғрисида қарор қабул қилишдан иборат. Пировардида, ушбу амаллар эскирган пестицидлар билан боғлиқ хавфларни камайтириш ва инсон саломатлиги ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича илғор тажрибаларни жорий этишга кўмак беради”,

— дея таъкидлади лойиҳанинг миллий координатори Элмурод Назаров.
Таъкидлаш жоизки, лойиҳанинг амалга оширилиши Ўзбекистонда экологик хавфсизликни яхшилаш йўлидаги муҳим қадамдир. Пестицидларни ишлаб чиқариш, тарқатиш ва улардан фойдаланиш натижасида атроф-муҳит ва инсон саломатлигига таъсирини камайтириш мақсадида БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ҳамда Жаҳон Соглиқни Сақлаш Ташкилоти (ЖССТ) томонидан пестицидларни бошқаришнинг ишлаб чиқаришдан тортиб то утилизация қилишгача бўлган ҳар бир босқичида илғор тажрибаларни бирлаштирган пестицидларнинг ҳаёт занжирини бошқариш тизими ишлаб чиқилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×