0.2 C
Узбекистан
Пятница, 15 ноября, 2024

Автокредитлар, даромадлар ва автомобиллар савдоси. Ўзбекистонда автомобиль бозоридаги фаоллик ҳолати

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,040участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан иқтисодий фаоллик даражасини баҳолаш ва прогноз қилиш учун республика автомобил бозоридаги фаоллик даражаси таҳлил қилинди.

Таҳлилларга кўра қуйидагилар аниқланди:

2024-йилнинг III-чорагида Ўзбекистон автомобиль бозорида фаоллик даражаси ошган бўлсада, 2023-йилги даражада эмас. Хусусан, жорий йилнинг июль-сентябрь ойларида давлат рўйхатидан ўтказилган автомобиллар сони 352,8 мингтани ташкил қилиб, II-чоракдагига нисбатан 76,8 мингтага (27,8 фоизга) кўпайди. Бироқ, бу кўрсаткич 2023-йилнинг мос давридагига нисбатан 19,9 фоиз кам.

Таҳлиллар тижорат банклари томонидан ажратилган автокредитлар ва аҳолининг тасарруфдаги даромадлари автомобиль бозоридаги фаоллик даражасига таъсир этувчи муҳим омиллардан бири эканлигини кўрсатди. Хусусан, 2021-йил январь ойидан 2024-йил сентябрь ойигача бўлган даврда давлат рўйхатидан ўтказилган автомобиллар сони ва аҳолига ажратилган автокредитлар ҳажми ўртасида (корреляция коэффициенти = 0,72), шунингдек, аҳоли даромадлари ва автомобиллар савдоси ўртасида (корреляция коэффициенти = 0,42) мавжудлиги аниқланди.

Жорий йилнинг дастлабки 9 ойида банклар томонидан аҳолига жами 12,8 трлн. сўм миқдорида автокредитлар ажратилган бўлиб, 2023-йилнинг мос давридагига нисбатан 2,4 баробарга камайган. Биргина III-чоракда ажратилган автокредитлар II-чоракдагига нисбатан 16,9 фоизга ва 2023-йилнинг мос давридагига нисбатан 3,0 баробарга камайган.

Таҳлилларга кўра, ажратилган кредитларнинг ўсиш суръати сўнгги 3 йилдаги ўртача даражада сақланиб қолса, йил охирига қадар ҳар ойда ўртача 115,0-118,0 мингта автомобил давлат рўйхатидан ўтказилиши кутилмоқда.

Маълумот учун: 2023-йилнинг IV-чорагида ҳар ойда ўртача 154,8 мингта автомобиллар олди-сотдиси бўйича шартнома имзоланган.

Автокредитларнинг сезиларли даражада камайиши шароитида, автомобил корхоналари ва дилерлар томонидан айрим автомобиллар савдолари учун чегирмаларнинг киритилиши (“GM Uzbekistan”, “BYD”, “KIA”), фоизсиз муддатли тўловларнинг жорий этилиши (“GM Uzbekistan”, “BYD”, “Cherry”) бозорда ўтган йиллар даражасидаги талабни қўллаб-қувватлашга қаратилган чоралар сифатида қаралиши мумкин.

Таҳлил жараёнида Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси томонидан тақдим этилган давлат рўйхатидан ўтказилган автомобиллар сони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг автокредитлар бўйича маълумотларидан фойдаланилди.

Прогноз MIDAS (Mixed-data sampling) усулидан фойдаланган ҳолда EViews статистик дастури орқали амалга оширилди. MIDAS чораклик ва ойлик статистик маълумотларни бирлаштириш асосида баҳолаш ҳамда прогноз қилиш имконини беради.

Прогноз кўриб чиқилаётган моделнинг бир нечта регрессияларини ўртача баҳолаш асосида амалга оширилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Францияда Ўзбекистондаги Ислом Цивилизацияси маркази бўйича янги тақдимот ўтказилди

Сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг Ислом оламидаги мавқеи ва нуфузи тобора ортиб бораётганини алоҳида қайд этиш лозим. Муҳтарам Президентимиз давлат раҳбари сифатида иш бошлаган илк кунларданоқ, юртимизда виждон ва эътиқод эркинлигини таъминлаш, миллий ва диний қадриятларни ҳимоялаш, муқаддас динимизнингинсонпарварлик моҳиятини кенг тарғиб этишг аалоҳида эътибор қаратди. 2017 йилнинг 23 июнь куни Президентимизнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини ташкил этишчора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори қабул қилиниши бу масалада қўйилган энг улуғ қадамлардан бири бўлди.   Қарор эълон қилиниши билан ана шу муҳташам марказни барпо этиш бўйича кенг кўламли ишлар бошланди. Марказ биноси учун пойтахтимизнинг қадимий маънавий масканларидан бири - “Ҳазрати Имом” мажмуасига ёндош ҳудудданги  қарийб 7 гектар майдондаги учқаватли марказ қадимий мадрасаларимиз услубида қурилмоқда. Бу марказ минг йиллар илгари муқаддам ота-боболаримиз асос солган цивилизациялар ҳамда уларнинг мантиқий давомибўлган Янги Ўзбекистоннинг илмий, маданий-маърифий салоҳиятини жаҳонга намоён қилиши лозим.  Марказдан бой музей ва кутубхона, анжуманлар зали, аждодларимизнинг илм-фан ривожига қўшган улкан ҳиссаси ва меъморлик анъаналарига бағишланган кўргазма заллари,  ахборот-ресурс маркази, академия, архив ва қўлёзмалар фонди ўрин олади. Кутубхона ва фондларни мамлакатда ва чет элларда сақланаётга нқадимий қўлёзма ва тошбосма китоблар, тарихий ҳужжатлар, археологик топилмалар, осори-атиқалар, замонавий илмий-тадқиқот ишлари, видео ва фото ҳужжатлар билан бойитиш, 300 ўринли конференция зали барпо этиш ҳам кўзда тутилган. Шу билан бирга маҳаллий ва чет эллик мутахассисларни кенг жалб этган ҳолда, илмий-тадқиқот ишларини йўлга қўйиш, Мусулмон Ренессанси даврида илм-фан, маданият ва санъат, меъморчилик ривожи тўғрисидаги кенг қамровли маълумотлар бериш, динлараро ва цивилизациялараро мулоқотни самаралийўлга қўйиш мақсадида  ЮНЕСКО, АЙСЕСКО, ИРСИКА  каби халқаро ташкилотлар биланяқин ҳамкорлик алоқалари ўрнатиш, диний таълим муассасаларига илмий-тадқиқот ва ўқув-услубий масалаларда ҳамда ўқитувчи ва диний ходимларнинг малакасини ошириб боришда амалий ёрдам кўрсатиш ҳам  Марказнинг асосий вазифалари қаторидан жой олган.   Бугунги кунда Марказ биносининг ички дизайнини такомиллаштириш, контентини бойитиш, замонавий технологиядарни жорий этиш борасида қатор хорижий компаниялар билан ҳамкорлик қилинмоқда. Ана шундай компанияларидан бири Франциянинг “WILMOTTE” компаниясидир. Куни кеча Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов Франциянинг Париж шаҳрида мазкур компаниянинг раҳбари Андрие Барине билан учрашув ўтказди. Унда...

Больше похожих статей

×