17.8 C
Узбекистан
Среда, 2 апреля, 2025

Шавкат Мирзиёев Хитой билан хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,380участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 сентябрь куни Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Сиёсий-юридик комиссияси котиби Чэнь Вэньцин бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Делегация раҳбари Чэнь Вэньцин давлатимиз раҳбарига Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги дўстлик ва барча шароитларда стратегик шериклик муносабатларини олий даражада қабул қилинган қарорлар асосида ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Терроризм, экстремизм, трансмиллий жиноятчилик, кибержиноятчилик, наркотрафик каби хавфсизликка таҳдид солаётган анъанавий ва янги хатарларга қарши курашда амалий ҳамкорликни кенгайтириш ва саъй-ҳаракатларни самарали мувофиқлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Шу кунларда бўлиб ўтган Ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти ва хавфсизлик соҳасидаги Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлик механизмининг биринчи йиғилиши натижалари юқори баҳоланди.

Шунингдек, минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон бўйлаб белгиланган ҳудудлар 300 тоннадан ортиқ чиқиндидан тозаланди

29-март куни Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда унинг ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва сиркуляр иқтисодиётни ривожлантириш...

Больше похожих статей

×