18 C
Узбекистан
Пятница, 11 октября, 2024

WORKSHOP VETNAM 2024 –Ўзбекистон ва Ветнам туризм сектори вакиллари иштирокида бизнес-форум

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,930участниковПодписаться
- Advertisement -

Бугун, 9-сентабр куни Тошкент шаҳрида жойлашган “InterContinental Tashkent” меҳмонхонасида Ветнам Республикасининг туризм сектори вакиллари иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтди. Мазкур форум икки давлат ўртасида сайёҳлар алмашинувини кўпайтириш, Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини Ветнамда тарғиб қилиш ва Ўзбекистон-Ветнам туризм саноати вакиллари ўртасидаги ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлашга бағишланди.

Бизнес-форум Ўзбекистоннинг “Prestige Travel” компанияси ташаббуси билан Туризм қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда Ўзбекистон ва Ветнамнинг давлат ва хусусий сектор вакиллари, жумладан, ҳукумат вакиллари, бизнес раҳбарлари ва инвесторлар, шунингдек, икки давлатнинг етакчи меҳмонхона брендлари ва туризм компаниялари раҳбарлари иштирок этишди.

Тадбирда жорий йилнинг 27-октабр санасидан бошлаб Тошкент ва Ветнамнинг Фукок ороллари ўртасида “Uzbekistan airways” авиакомпанияси орқали тўғридан-тўғри авиарейслар фаолияти йўлга қўйилаётганлиги маълум қилинди.

Мунтазам равишда ҳафтада икки маротаба амалга ошириладиган рейслар орқали Ветнамдан мамлакатимизга сайёҳлар оқимининг оширилиши, шунингдек, учинчи давлат фуқароларининг мамалакатимиз орқали Фукок оролларига етиб олишлари учун қулай имкониятлар яратилади.
“2023-йилда Ветнам Республикасидан Ўзбекистонга 2 мингга яқин туристлар кириб келган, жорий йилда эса бу кўрсаткич бир неча карра ортиши кутилмоқда. Бунда Ўзбекистон ва Ветнам ўртасида туризм соҳасида йўлга қўйилаётган икки томонлама муносабатларимиз ҳам алоҳида ўрин тутади. Ветнам давлатида юртингизнинг тарихий масканлари, бой маданий мероси ва гўзал табиати билан яқиндан танишиш мақсадида бўлганлар сони ортиб бораётганлигини қайд этишим лозим. Бу эса икки томонлама сайёҳлар алмашинувида манфаатлидир”, деб айтиб ўтди Ветнам расмийси Aleksandra Nguen.

“Ветнамдан Ўзбекистонга кириб келувчи сайёҳлар сонини кескин кўпайтириш ва уларнинг сифатли саёҳатларини ташкил этиш, шунингдек, мамлакатимиз аҳолиси учун ҳамёнбоп тур-пакетлар ишлаб чиқиш мақсадида янги лойиҳалар устида иш олиб бораяпмиз. Ўтган йили “Prestige Travel”томонидан 10 минг нафарга яқин ўзбекистонликларнинг Ветнамга саёҳатлари ташкил этилган эди. Шу қаторида минглаб ветнамликларни турист сифатида мамлакатимизга олиб кирдик. Яна бир бор та’кидлайман: амалга оширилаётган ишлар мамлакатлар аҳолисининг сифатли ҳордиқ чиқаришлари учун муҳимдир. Бизнинг компания бу борада етарли тажрибалар асосида фаолият кўрсатади. Сабаби биз Ўзбекистондан илк бор Мисрга, Черногорияга, Ветнамга ҳамда қатор Европа давлатларига биринчи марта тўғридан-тўғри авиарейслар қўйиб, саёҳат учун йўл очганмиз”, – деб та’кидлади “Prestige Travel” компанияси асосчиси Ойбек Аҳмедов.

Форум давомида Ўзбекистон ва Ветнам томонлари вакиллари ўртасида Б2Б форматидаги учрашувлар бўлиб ўтди, унда иштирокчилар туризм соҳасининг бугунги ҳолатини муҳокама қилдилар, Ўзбекистон ва Ветнам ўртасидаги ҳамкорликнинг янги имкониятларини ўргандилар. Форум Ўзбекистон ва Ветнам сайёҳлик компаниялари ўртасида бир қатор шартнома ва англашув меморандумларини имзолаш маросими билан якунланди.

Ўзбекистон-Ветнам сайёҳлик бизнес-форуми икки давлат вакиллари ўртасидаги ишбилармонлик алоқаларини ривожлантиришда муҳим қадам бўлди. Форум иштирокчиларга ҳамкорлик ва инвестициялар учун янги имкониятларни ўрганиш учун платформа тақдим этди. Мазкур тадбир Ўзбекистон туризм индустриясининг юксалиши ва ривожланишига, мамлакатимизнинг жаҳон туризм бозоридаги мавқеини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

“Мамлакатимиз туризмини ривожлантиришда биздаги салоҳиятни хорижда янада кенгроқ тарғиб қилиш, халқаро авиақатновлар сонини кўпайтириш ва ноодатий тарзда хорижий сайёҳлар эътиборини жалб қилиш муҳим ҳисобланади. Шу боисдан бугунгидек икки томонлама очиқ мулоқотлар қатор янгиликларга қўл уришимиз учун асосдир. Биз Ветнам давлатида юртимизнинг туризм имкониятлари билан яқиндан танишиш мақсадида бўлганлар сони ортиб бораётганлигини қадрлаймиз”, дея фикр билдирди Ойбек Аҳмедов.

Бу йил Ўзбекистонга ташриф буюрувчи хорижлик сайёҳлар сони 10 миллиондан ортиши кутилмоқда. Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини дунёга танитиш ва шарқий Осиё давлатларидан кириб келувчи сайёҳлар сонини оширишда мамлакатимизда туризмни жадал ривожлантириш ҳамда соҳанинг ўсиш сур’атлари учун шароитлар яратилмоқда. Бугунги кунга келиб, мамлакатимизда 6 мингга яқин жойлаштириш воситалари фаолият кўрсатмоқда, республика бўйича сайёҳларни қабул қилувчи ўринлар сони 160 мингдан ортди.

Ушбу тадбирни ташкил этишда ташаббус кўрсатган “Prestige Travel” компаниясига 2018-йилда асос солинган бўлиб, компания томонидан шу вақтга қадар Ўзбекистон учун янги йўналишларда авиарейслар қўйилишида муҳим ташаббуслар кўрсатиб келмоқда.
Жумладан, “Prestige Travel” компанияси томонидан 2018-йили Тошкентдан Мисрнинг Шарм-ал-Шайх шаҳригага илк марта тўғридан-тўғри рейслар амалга оширила бошланди. Шунингдек, 2021-йил май ойида Мисрнинг энг йирик туристик марказларидан бири Ҳургада шаҳрига тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилган бўлса, шу йилнинг ўзида Ветнамнинг Phu Quok оролига ҳам янги йўналиш очилди. Бундан ташқари, 2022 йилнинг ёзида Ветнамдаги курорт шаҳарлардан бири ҳисобланмиш Нҳа Транг шаҳрига тўғридан-тўғри рейслар қўйилди.
2023-йилда эса, “Prestige Travel” компанияси томонидан июнидан бошлаб, Черногория ва Ветнамнинг Нячанг шаҳарлари ўртасида доимий тўғридан-тўғри авиарейслар қатнови йўлга қўйилган эди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Шавкат Мирзиёев техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ишлар ва режалар билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев 10 октябрь куни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ишлар ва режалар билан танишди. Бу ҳақда Президент...

Больше похожих статей

×