40 C
Узбекистан
Вторник, 24 июня, 2025

Ўзбекистон 5 млрд долларлик энергия қувватларини ишга туширади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,640участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 23 июнь куни йирик саноат корхоналарини «яшил» энергия билан таъминлаш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

2030 йилга бориб Ўзбекистон аҳолиси сони 41 миллион кишидан, иқтисодиёти ҳажми эса 200 миллиард доллардан ошиши кутилмоқда. Бу энергия қувватларини сезиларли даражада оширишни талаб қилади. Шу боис қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланиш чоралари кўрилмоқда, дейилади хабарда.

Тақдимотда бу йил амалга оширилаётган лойиҳалар ва яқин келажакдаги режалар ҳақида ахборот берилди. Улардан асосий мақсад генерация, модернизация ва энергия самарадорликдир.

Президент генерацияни кенгайтириш билан бир қаторда, айниқса саноат корхоналарида йўқотишларни камайтириш ва энергия тежамкор ускуналарни ўрнатишга эътибор қаратиш бўйича топшириқ берди. Мамлакат энергия истеъмолининг учдан бир қисми иқтисодиётнинг 18 тармоғига тўғри келади. Биргина сув хўжалиги тизимидаги насослар йилига 6,5 млрд кВт/соат энергия сарфлайди.

Ушбу вазифани ҳал этиш учун 12 та йирик насосни модернизация қилиш, уларнинг ёнида 75−100 МВт қувватга эга қуёш электр станциялари ва 50 МВт қувватга эга тўплаш тизимларини ўрнатиш кўзда тутилган. Бу насосларнинг энергия сарфини йилига 4,5 млрд кВт/соатгача камайтириш имконини беради. Бундай лойиҳалар биринчи бўлиб сув етказиб бериш таннархи айниқса юқори бўлган Қарши магистраль каналида амалга оширилади.

Худди шундай ёндашувни нефть-газ саноатида ҳам қўллаш режалаштирилган: 240 МВт қувватга эга фотоэлектр станциялари ва 300 МВт қувватга эга тўплаш тизимлари ҳисобига йилига камида 600 млн кВт/соат қўшимча энергия ишлаб чиқариш мумкин.

Умуман, йиғилишда энергия сарфи юқори бўлган 18 та тармоқни автоном электр таъминоти тизимига ўтказиш, ижтимоий соҳа объектларида қуёш энергиясидан фойдаланиш чора-тадбирлари кўриб чиқилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Қибрайча газбепарволик: ким 50 минг одамни газсиз қолдиришга рухсат берди?

2025 йил 23 июн, душанба. Қибрай тумани. Тахминан 50 минг аҳоли учун кун оғриқли "совға"дан бошланди — "Qibraytumangaz" газ...

Больше похожих статей

×