21.4 C
Узбекистан
Суббота, 27 апреля, 2024

ИИВ Академиясига хорижликлар кириш имтиҳонисиз қабул қилинади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,270участниковПодписаться
- Advertisement -

2024−2025 ўқув йилидан ИИВ Академиясида хорижий давлатлар ички ишлар органлари (полиция) кадрлари ўқитилади. Улар муассасага имтиҳонларсиз қабул қилинади. Квоталарни президент белгилайди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.

Бу тўғрисида Шавкат Мирзиёев 18 август куни «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясида хорижий давлатлар ички ишлар органлари (полиция) кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини жорий этиш тўғрисида»ги қарорни қабул қилди. 

Ҳужжатга кўра, 2024−2025 ўқув йилидан ИИВ Академиясида хорижий давлатлар ички ишлар органлари (полиция) кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими йўлга қўйилади. Академияда Хорижий кадрлар билан ишлаш факультети ташкил этилади.

Қарор билан бу бўйича низом тасдиқланди. Низомга мувофиқ, Академияда хорижий кадрларга таълим бериш икки ва кўп томонлама халқаро шартномаларга мувофиқ амалга оширилади.

Муассасада хорижий кадрлар учун йиллик қабул квоталари президент томонидан белгиланади. Хорижий давлатлар кесимидаги ҳар йилги квота, мутахассислик ва ўқитиш тури бўйича тақсимот вазирлик томонидан Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати билан келишган ҳолда амалга оширилади.

Академияга хорижий кадрлар кириш имтиҳонларисиз ўқишга қабул қилинади. Хорижий кадрларга ўзбек, рус ва инглиз тилларида таълим берилади.

Хорижий кадрларни тайёрлаш бакалавриат, магистратура ва олий таълимдан кейинги таълим дастурлари бўйича кундузги таълим шаклида, қайта тайёрлаш ва малака ошириш дастурлари бўйича кундузги ва масофавий шаклларда амалга оширилади.

  • Бакалавриат таълим дастурларини ўзлаштирган хорижий кадрларга мутахассислиги бўйича малака, белгиланган давлат намунасидаги диплом ва кўкрак нишони берилади.
  • Магистратура таълим дастурларини ўзлаштирган хорижий кадрларга тегишли магистр даражаси ҳамда белгиланган давлат намунасидаги диплом ва кўкрак нишонлари берилади.
  • Таянч докторантура дастурини ўзлаштирган ва белгиланган тартибда диссертация ҳимоя қилган хорижий кадрларга тегишли фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси берилади.
  • Қисқа муддатли курсларни тамомлаган хорижий кадрларга белгиланган намунадаги гувоҳномалар (сертификатлар) берилади.

Шунингдек, ўқишга қабул қилинган вақтда офицерлик унвонига эга бўлмаган, бепул асосда таълим олувчи хорижий кадрларга «Академия курсанти» лавозими бўйича пул таъминоти берилади.

Офицерлик унвонига эга бўлган, бепул асосда таълим олувчи хорижий кадрларга, таълим олиш муддати ва курсидан қатъи назар:

  • магистратура таълим даражасига мувофиқ келувчи таълим дастури ва докторантура дастури бўйича — катта инспектор лавозими ва унга тенглаштирилган лавозимлар бўйича лавозим маоши;
  • қўшимча касбий тайёргарлик (қайта тайёрлаш ва малака ошириш) дастурларида — инспектор лавозими ва унга тенглаштирилган лавозимлар бўйича лавозим маоши тўланади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда 2 млрд сўм имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ё.М. (муқаддам...

Больше похожих статей

×