22.2 C
Узбекистан
Воскресенье, 13 апреля, 2025

“Кўринмас  фронт  жангчиси”  ҳақида  китоб

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,410участниковПодписаться
- Advertisement -

Китобхонлар орасида ўзбек разведкачиси  Саид Исломбек ҳақидаги «26-отилмасин», Вайс ва Штирлиц ҳақидаги “Баҳорнинг ўн етти лаҳзаси”, “Қилич ва қалқон” кинофильмларни берилиб кўрмаган кишилар кам бўлса керак… Ҳаммамиз ёшликда чегарачилар, разведкачилар, хавфсизлик хизмати ходимлари фаолиятига қизиққанмиз, улардан кўп нарсаларни ўрганишга ҳаракат қилганмиз… Бу касб эгалари ҳақида, уларнинг иши ҳақида оммавий ахборот воситаларда деярли ёзилмайди ёки кам ёзилади…

       Яқинда Ўзбекистонга дўст Белоруссияда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Абдулҳамид Пардаев ва  Ўзбекистон журналистлар уюшмаси аъзоси Носир Тоировнинг “Бургут парвози” номли китоби нашрдан чиқди (Абдухамид Пардаев, Носир Тоиров. Бургут парвози. “Альфа-книга”. Минск. 2025)…

         Яқин тарихимизда халқ, Ватан ва адолат йўлида фидокорона хизмат қилган сиймоларни ёритиш – бугунги авлод учун ҳам ғурур, ҳам ибрат манбаидир. Абдуҳамид Пардаев ва Носир Тоировнинг ҳамкорликда ёзган “Бургут парвози” асари ана шундай муқаддас мақсадга хизмат қилади. Бу китоб ватандошимиз, истеъфодаги полковник, фалсафа фанлари номзоди, таниқли ёзувчи ва жамоат арбоби Исмат Раҳматович Кўчиев ҳаёти ва фаолиятига бағишланган…

Маълумки, Исмат Раҳматович Кўчиев – 1955 йилда туғилган.

 Самарқанд Давлат университетининг чет тиллар филологияси факультети, Минск шаҳридаги ДХҚсининг махсус курси, Россия Хавфсизлик вазирлиги академиясини тугатган.   

Исмат Кўчиев Ўзбекистон ва Белоруссия  Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси, таниқли публицист, ёзувчи ва шоир, жамоат арбоби. Ўзбек ва рус тилида ижод қилади.

И.Кўчиев Ўзбекистон Республикасининг “Дўстлик” ордени ва Озарбайжон Республикасининг “Озарбайжон дўсти” олтин ордени билан тақдирланган. 

Исмат Кўчиев асарларининг Ўзбекистон, Озарбойжон, АҚШ, Белоруссия, Россияда кенг кўламли тақдимотлари бўлиб ўтган ҳамда мутахассислар ва жамоатчилик томонидан юқори даражада қабул қилинган…

Китоб назм ва наср мухлислари, Ўзбекистоннинг яқин тарихи билан қизиқувчиларга мўлжалланган.   

Исмат Кўчиев ҳаёти – ибрат мактабидир. У нафақат “кўринмас фронт жангчиси” сифатида хавфсизлик хизматларида фаолият юритган виждонли  адолат посбони, балки қалами билан ҳам тарихга муҳр урган адибдир. Унинг “Шароф Рашидов. Ғолиб”, “Абадиятнинг беш довони”, “Улуғлар чорбоғи”, “Бобур. Асрлар оралаб” каби асарлари миллий руҳни, тарихий меросни, маънавий бойликни қаламга кўчирган халқ навқиронлигининг юксак намунасидир. Исмат Кўчиев – ҳар қандай шароитда ҳам ҳақиқатни ёзган, Ватанни севган ва халқ дарди билан яшаган зиёли. Шунинг учун,  китоб муаллифлари, Исмат Кўчиевни бургутга ўхшатганлари бежиз эмас.

Китобда Исмат Кўчиевнинг лирик шеърлари, тарихий достонлари, фалсафий мулоҳазалари орқали унинг қалб олами, дунёқараши очилиши ишончли кўрсатилади. Асарда шоир ва ёзувчининг шеърий туркумлари, рубоийлари, публицистик мақолалари чуқур таҳлил этилади ва уларда унинг халқпарвар ва ҳақиқатсевар руҳи намоён бўлганлиги эътироф этилади.

Асарнинг муаллифлари – бу китоб орқали наинки бир инсон ҳақида, балки бутун бир давр, бутун бир авлод ҳақида сўзлайдилар. Улар Исмат Кўчиевни қалбан тушунишган, унинг дунёқарашини ёрқин ва самимий ифода этишган.

Муаллифлар ўз зиммаларига олган масъулиятли вазифани муваффақиятли уддалаб, ўқувчига бадиий ёритилган, қалбга яқин, кучли илҳом бағишловчи асарни тақдим этишган.

“Бургут парвози” – бу китоб қаҳрамонининг шунчаки биографияси бўлиб қолмасдан, бу миллий хотира, меҳр, фидокорлик ва қалб дардига айланган  асардир. Унинг ҳар бир саҳифасидан Ватан руҳи, халқнинг муҳаббатини, инсонийлик нурини ҳис қилиш мумкин. Бу асарни нафақат адабиётшунослар, балки ҳар бир китобсевар, ёшлар, ўқитувчи ва тарбиячилар, ҳарбий ҳамда давлат хизматчилари мутолаа этиши мақсадга мувофиқ.

Шубҳасиз, “Бургут парвози” китоби барчани Янги Ўзбекистонни қуриш ва III Ренессанс асосларини яратишга қаратилган ишларда янада фаолроқ иштирок этишга даъват этади.

Гулноза  НАБИЕВА,

“Қибрай садоси” газетасининг ходими

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

“Долзарб бир ойлик” сафарбарлиги доирасида минглаб аҳоли муаммолари ўз ечимини топди

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан Президент Администрацияси, Халқ қабулхоналари ҳамда қатор вазирлик ва идора раҳбарлари, масъул вакилларидан ташкил топган Республика...

Больше похожих статей

×