4.8 C
Узбекистан
Пятница, 22 ноября, 2024

Владивостокда илк бор Ўзбекистон туризм  салоҳиятига бағишланган “Road show” сайёҳлик тадбири ўтказилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Мамлакатимиз Бош консулхонаси томонидан Ўзбекистон Туризм қўмитаси билан  ҳамкорликда юртимизнинг сайёҳлик имкониятларига бағишланган “Замонавий Ўзбекистон – қадимий Шарқ дурдонаси” мавзусида “Road show” ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон туризм қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Жамшид Абдусаломов, бизнес вакиллари ва мамлакатимиз дипломатлари иштирок этди. Россия томонидан Приморск ўлкаси туризм вазири Наталя Набойченко ҳамда ҳукумат, ишбилармон доиралар вакиллари ва бошқалар қатнашди.

Тадбир давомида Буюк ипак йўлининг қоқ марказида жойлашган, ноёб меъморий ёдгорликлар, бой маданий меросга эга, шаҳарлари қадимий тарих ва замонавийликни ўзида уйғунлаштирган Ўзбекистоннинг бетакрор сайёҳлик имкониятларига бағишланган тақдимот ўтказилди.
Йиғилганларга Ўзбекистонда туризм йўналишини ривожлантириш бўйича  қабул қилинган дастурлар, юртимиз ҳудудларининг сайёҳлик имкониятлари ва 2025 йилга мўлжалланган режа ва мақсадлар ҳақидаги батафсил маълумот берилди.

Анжуман доирасида икки мамлакат сайёҳлик компаниялари вакиллари ўртасида “В2В” форматидаги учрашувлар ташкил этилди. Ўзбек халқининг меҳмондўстлиги, миллий таомлари, ҳунармандчилик маҳсулотлари намойиш этилди. Миллий куй ва қўшиқ ҳамда рақслардан иборат маданий дастур барчага хушкайфият улашди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерацияси Владивосток шаҳридаги Бош консулхонаси ва Ўзбекистон Республикаси
Туризм қўмитаси ўзаро ҳамкорликда Россиянинг Узоқ Шарқ федерал округи ҳудудларидан Ўзбекистонга туристик сайёҳлар оқимини кўпайтириш бўйича бир қатор учрашув ва музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×