37.3 C
Узбекистан
Понедельник, 25 августа, 2025

Алиментни ўз вақтида тўламаганлик учун жавобгарлик борми?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,720участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Конститутсияси 77-моддасига мувофиқ, ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар. Ота-она ўзларнинг вояга етмаган болаларига,шунингдек, вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болаларининг моддий таминот билан таъминлашга масулдирлар.  Мазкур талабга риоя этилмаган тақдирда даъвогарнинг талаби билан суд томонидан жавобгардан қонунчилик асосида  ундириш чоралари кўрилади.  .

 Фуқаро томонидан  алимент тўлашдан бош тортиш деганда, шахснинг алимент тўлаш мажбуриятини айбли равишда бажармаслиги, хусусан, алимент тўлаш тўғрисидаги келишув тузиш ҳақидаги таклифни рад этиш, турар жойини, ёки иш жойини яшириш тушунилади. Фуқародан судлар ўзлари қабул қилган суд ҳужжатлари асосида бериладиган, суд буйруқлари, алиментларни тўлаш тўғрисдаги нотариал тарздаги тасдиқланган келишувлар ёки чет эл судлари ва арбитражларининг қарорлари асосида берилган ижро варақалари орқали алимент ундирилади. Мазкур ҳужжатлардаги алимент билан боғлиқ мажбуриятни  бажармаганлик учун эса фуқаро белгиланган тартибда  жавобгар бўлади. Хусусан, бу норма  Оила  кодекси 142-моддасида ўз аксини топган бўлиб,унга кўра, Алимент толаш тўғрисидаги келишувга мувофиқ алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг айби билан қарз вужудга келган бўлса, айбдор шахс ушбу келишувда белгиланган тартибда жавобгар бўлади. Суднинг ҳал қилив қарорига кўра, алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг айби билан қарз вужудга келган бўлса, айбдор шахс кечиктирилган ҳар бир кун учун тўланмай қолган алимент суммасининг ўндан бир фоизи миқдорида алимент олувчига неустойка тўлайди. Шу ўринда, алимент олувчи алимент ўз вақтида тўланмаганлигида айбдор алиментг тўлаши шарт бўлган шахсдан алимент тўлаш мажбуриятларини ўз вақтида бажармаганлик оқибатида етказилган барча зарарларнинг неустойка билан қопланмаган қисмини ундиришга ҳам ҳақлидир. 

Шу ўринда, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 474-моддасига кўра, моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслик, ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга ёки ушбу Кодексга мувофиқ маъмурий қамоқ қо`лланилиши мумкин бўлмаган шахсларга  базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бо`лади. Маъмурий жавобгарликка тортилганлик жавобгарнинг алимент қарздорлигини тўлашдан соқит қилмайди. Шахс биринч марта ҳуқуқбузарлик содир этиб, агар маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриш жараёнида алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни ихтиёрий  равишда тўлаган бўлса, жавобгарликдан озод бўлади.

Жиноят кодекси 122-моддасига кўра, моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслик, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Агар жавобгар шахс алимент мажбуриятларини тўлиқ бартараф этса жавобгарликдан озод этилади. 

Демак, фуқаро алиментни тўлашдан бўйин товласа, дастлаб маъмурий жавобгарликка, шундай қилимиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин такроран содир этса жиноий жавобгарликка тортилади. Шу таъкидлаш жоизки, алимент тўловчининг маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилиб, унга тегишли жазо чораси қўлланилганлиги, унинг алимент тўлаш мажбуриятларидан соқит қилиб қўймайди.

Мироз Улуғбек тумани

ЮХКМ бошлиғи

Р.Асамова

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Сирдарёда 24 ёшли она уч эгизак – икки ўғил ва бир қизни дунёга келтирди

Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Сирдарё филиалида бўлиб ўтган муваффақиятли жарроҳлик амалиёти орқали Боёвут туманида...

Больше похожих статей

×