- Advertisement -
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тўрақўрғон тумани бўлими, ИИВ ва божхона органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир чоғида, фуқаро Ж.Б. қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотларини ташиб кетаётгани фош этилди.
Автомашина салони ва юкхонасидан жами 109,2 миллион сўмлик, хорижда ишлаб чиқарилган, акциз маркаси бўлмаган 8 860 қути турли тамаки маҳсулотлари топилиб, ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари бошланган.