4.8 C
Узбекистан
Пятница, 22 ноября, 2024

Сеулда Ўзбекистоннинг тарихий бинолари тасвири туширилган автобуслар ҳаракатланишни бошлади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Корея Республикаси пойтахтининг марказий кўчаларида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятига бағишланган фотосуратлар туширилган жамоат автобуслари ҳаракатланмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА .

Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида юртимизнинг сайёҳлик салоҳиятига бағишланган фотосуратлар туширилган жамоат автобуси Сеул шаҳрининг марказий кўчаларида ўз қатновини бошлади.

Автобусларнинг ташқи томонига ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларининг қадимий меъморий обидаларининг фотосуратлари ҳамда юртимизга сайёҳларни таклиф этиш мақсадида корейс тилида «Ўзбекистонга марҳамат», «Ўзбекистонда кўришгунча», «Ўзбекистонга йўл олдик» шиорлари ёзиб қўйилди.

Мазкур автобуслар жорий йилнинг июль ойидан сентябрь ойига қадар Сеул шаҳрининг маркази ва машҳур кўчалари – Квангхвамун майдони, савдо марказлари, университетлар бўйлаб ҳаракатланади.

Йўловчилардан бири ўз таассуроти билан ўртоқлашиб, автобусда Ўзбекистонинг гўзал обидалари акс этган ушбу шаҳарларга ташриф буюрганини ёдга олиб, яна бир бор мамлакатимизга бориш режаси пайдо бўлганини таъкидлади.

– Ўйлайманки, мазкур реклама лойиҳаси Ўзбекистоннинг туризм имкониятларини Кореяда кенг ёйишга кўмаклашади, – деди у. –Ўзбекистон тарихий обидаларга жуда бой мамлакат ҳисобланиб, меҳмондўстлиги билан ажралиб туради. Интернет саҳифаларида Буюк Ипак йўли чорраҳасида жойлашган Ўзбекистон ҳақида кўплаб маълумот ва кўрсатувлар кўрганман. Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини намойиш қилувчи ушбу лойиҳа юртингизга ташриф буюрувчи жанубий кореялик сайёҳлар оқимини оширишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×