10 C
Узбекистан
Пятница, 22 ноября, 2024

Ашхободда Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида атоқли туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули Фироғий номидаги маданият ва истироҳат боғи мажмуасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Мажмуанинг тантанали очилиш маросимида Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов иштирок этди.

Боғнинг марказий қисми – Махтумқули Фироғий ёдгорлигидир. Бронзадан ясалган ҳайкалнинг баландлиги 60 метр, пойдеворнинг диаметри 25 метр. Ёдгорлик жаҳонга машҳур ёзувчиларнинг 24 ҳайкалини бирлаштирган янги маданият ва истироҳат боғи мажмуасининг марказий қисмига айланди.

Махтумқули ёдгорлиги атрофида жаҳон адиблари ва атоқли шахсларининг ҳайкаллари ўрнатилди. Жумладан, мажмуада Оноре де Балзак, Иоган Волфганг Гёте, Рабиндранат Тагор, Уилям Шекспир, Фёдор Достоевский, Данте Алигери, Саят-Нова ва бошқа кўплаб дунё адабиётининг ёрқин вакилларининг маҳобатли ҳайкаллари қад кўтарган.

Мажмуада буюк ўзбек шоири Алишер Навоий ҳайкали ҳам ўзининг муносиб ўрнини эгаллади. Ёдгорликнинг очилиш маросимида меҳмонлар улуғ шоирнинг ўзбек халқи маънавиятининг ажралмас қисми бўлган ва кейинги даврлар лирикасига улкан таъсир кўрсатган бетакрор ижодий меросини алоҳида таъкидладилар. Ижодий жамоалар томонидан Алишер Навоий асарлари ўзбек ва туркман тилларида ижро этилди.

Туркманистон ҳукумати аъзолари, дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар вакиллари ёдгорликлар пойига гул қўйдилар.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×