12.7 C
Узбекистан
Пятница, 1 ноября, 2024

Самарқандда академик кулол Шариф Азимовнинг шахсий кўргазмаси очилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,000участниковПодписаться
- Advertisement -

Самарқанд кулолчилиги мактабининг кейинги йиллардаги йирик вакили, моҳир ҳунарманд, Ўзбекистон Бадиий академияси ҳақиқий аъзоси Шариф Азимовнинг 70 йиллиги ва ярим асрлик ижодий фаолиятига бағишланган «Афросиёб садоси» номли шахсий кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбир Самарқанд вилояти ҳокимлиги, «Ҳунарманд» уюшмаси Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Бадиий академияси вилоят бўлими томонидан ташкил этилди.

Кўргазманинг очилиши юбилей тантаналари билан қўшилиб кетганлиги сабабли тадбирда кўплаб меҳмонлар, устанинг касбдошу сафдошлари, шогирдлари иштирок этди. Даврага раислик қилган таниқли ва истеъдодли рассом, шоир Аҳмад Умаров Ш.Азимов босиб ўтган йўл, ижодининг асосий босқичлари ҳамда истеъдодининг ўзига хос томонлари ҳақида сўзлаб берди. “Шариф ака ўз ижодини пиёла, коса, шоҳкоса, лаган ясашдан бошлаб, кейинчалик кўза ясаш сирларини ўрганиб, кулолчиликда кўзагар мақомига эришди”, – дейди А.Умаров.

 Шариф Азимов мактабда ўқиб юрган пайтида, 1970 йилда 15 ёшлигидан бошлаб Ўзбекистон халқ рассоми Уста Умар Жўрақулов устахонасига келиб, кулолчилик сирларини ўрганишга киришган. Ўшандаёқ у ўз истеъдодини кўрсата олган ва бир йил ўтгандан кейин ўз асарларини кўргазмаларда намойиш эта бошлаган.

Республика “Ҳунарманд” уюшмаси раисининг маслаҳатчиси Акобир Ҳакимовнинг уқтиришича, Ш.Азимов амалга ошираётган ишларни айнан унга ўхшатиб такрорлашга ҳеч ким қодир эмас. “Ҳунарманд бўлиб етишиши учун Шариф ака жуда кўп изланган. Кулолчилик тарихини ўрганган, музейларда сақланаётган минг йиллик экспонатларни таҳлил қилган. Бундайларга нисбатан ҳунарманд бўлиб туғилган дейилса, тўғри бўлади. Шариф ака мамлакат фахри саналади”, – дейди А.Ҳакимов.   

Ўзбекистон Бадиий академияси ҳақиқий аъзоси, машҳур рассом, СамДУ профессори Нуриддин Калонов эса қуйидагиларни таъкидлади: “Ҳар бир ижодкорнинг шахсий кўргазмаси катта воқелик саналади. Шариф аканинг ижоди барчани ҳар доим шод этиб келган ва шундай бўлиб қолмоқда. Шогирдларга эътибори катта. Ўзбекистон бадиий академияси ташкил этилганидан бошлаб унинг ҳақиқий аъзоси ҳисобланади.  Ана шундай камтарин дўстим борлигидан фахрланаман. Самарқанд кулолчилик мактаби йўқолиб кетмаганлигида Шариф ҳожининг катта хизматлари бор”.

Вилоят ҳокимлиги ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари Беҳзод Раҳматуллаев  Самарқанд кулолчилигининг йирик намояндаси, «Дўстлик» ордени соҳиби Шариф Азимовнинг юртимиз обрў-эътиборини юксалтириш йўлида амалга ошираётган ишлари ҳақида сўз юритди. Унинг ўз ҳовлисида ташкил этган кулолчилик устахонасини туристлар келиб кетадиган объектга айлантириш учун керакли юмушлар бажарилишини қайд этди.

Тадбирга махсус келиб, юбилярни табриклаган риштонлик, хоразмлик, тошкентлик, ургутлик касбдошлари Ш.Азимовнинг истеъдоди ва ижодининг ўзига хос томонлари ҳақида тўлқинланиб гапириш билан бир қаторда, унинг одамийлик хислатлари хусусида ҳам илиқ сўзлар айтдилар.

Уста 2011 йилда “Ташаббус” кўрик-танловининг республика босқичида ғолибликни қўлга киритиб, енгил автомобиль билан тақдирланганлиги, АҚШда ўзбек керамикаси арт-студияси очганлиги, кўзалар ясаб, санъатимизни Америкада тарғиб қилганлиги, кўплаб кўргазмалар ташкил этганлиги, Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти талабалари билан ижодий учрашув ташкил қилинганлиги ҳамда маҳорат дарси ўтказилганлиги каби кўплаб фактларни келтиришди.

Тадбир қатнашчилари бир пиёла чой атрофида суҳбатларини давом эттирдилар.

Тошпўлат Раҳматуллаев,

Самарқанд вилояти бўйича ўз мухбиримиз

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон “Бир мамлакат, бир устувор маҳсулот” (OCOP) ташаббусини илгари сурмоқда

Тошкент, 2024-йил. Бирлашган миллатлар ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) танлаб олинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг (САП) барқарор қиймат...

Больше похожих статей

×