36.8 C
Узбекистан
Понедельник, 17 июня, 2024

Биринчи ўзбек кинооператорининг асарлари UNESСО рўйхатига киритилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,430участниковПодписаться
- Advertisement -

Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида 7- 8 май кунлари UNESСО Осиё ва Тинч океани ҳавзаси бўйича Жаҳон хотираси қўмитаси (MOWCAP)нинг 10-йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда UNESСО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси ташаббуси билан тақдим этилган икки номинация – “Туркистон альбоми (1871-1872)” ва “Худойберган Девоновнинг Хоразм воҳаси фотосуратлари (1879-1937)” Осиё ва Тинч океани ҳавзаси Жаҳон хотираси рўйхатига киритилгани эълон қилинди.

Илмий ва тарихий аҳамиятга молик нодир фотосуратлар ва рангли тасвирлардан иборат “Туркистон албоми (1871-1872)” Ўзбекистон Миллий кутубхонаси сара тўпламларида сақланади. Тарихий, археологик, этнографик ва ҳунармандлик бўлимларидан иборат 4 қисм, 10 жилдли мазкур тўплам 1871-1872 йилларда тузилган.

“Худойберган Девоновнинг Хоразм воҳаси фотосуратлари (1879-1937)” номли иккинчи номзод-намуна эса машҳур ўзбек фотографи, кинематографисти, режиссёри ва оператори, Хива шаҳрида туғилиб ўсиб, буюк маданият арбоби даражасига кўтарилган ижодкор коллекциясидир.

Унинг бутун ҳаёти давомида яратган асарлари асосида шакллантирилган мазкур тўплам Хоразмнинг ривожланиш босқичлари – Муҳаммад Раҳимхон II, Феруз (1864-1910), Асфандиёрхон (1910-1918) ҳукмронлик қилган даврлар, Хоразм Халқ Совет Республикаси (1920-1924) ҳамда Ўзбекистон Совет Социалистик Республикаси (1925-1937) амалда бўлган йилларни акс эттиради.

Ушбу намуналар Туркистон ўлкаси бурилиш бўсағасида бошдан кечирган воқеаларнинг ягона ҳаққоний, кўргазмали далили, дейиш мумкин.

Фотосурат кўринишидаги мазкур ҳужжатли мерос Хоразмнинг тарихий-маданий ўзига хослиги, маҳаллий бетакрорлиги ҳамда XIX аср охири XX аср дастлабки ўттиз йилига оид эврилишлардан дарак беради.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди

Ўзгидрометнинг хабар беришича, жорий йилнинг 17-19 июнь кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида,...

Больше похожих статей

×