9.9 C
Узбекистан
Пятница, 22 ноября, 2024

Ўзбек  ёзувчи  ва  шоири  “Озарбайжон  дўсти” Олтин  ордени  билан  мукофотланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Биз Озарбайжон халқининг буюк фарзанди Ҳайдар Алиев билан ҳамиша фахрланамиз. Ўзбекистонда уни эҳтиром билан хотирлашади. Мен у билан ишлаган одамлар билан кўп суҳбатлашганман. У ҳар доим ўзбек халқига ҳурмат билан муносабатда бўлган. Ҳайдар Алиев Шароф Рашидович билан кўп бор учрашиб, кўплаб қийин масалаларни биргаликда ечишган. Бугун орамизда ҳаёт бўлганлар Ҳайдар Алиевнинг ҳар қандай вазиятда Ўзбекистонга ҳурмат билан муносабатда бўлгани, қўллаб-қувватлаганини айтишади. Бизда “ўзбек иши” юзага келган оғир йилларда Ҳайдар Алиев бошқалардан фарқли ўлароқ ўзбек халқи ҳақида ўз шахсий фикрига эга бўлган.

 Шавкат  Мирзиёев,

Ўзбекистон  Республикаси  Президенти

Суратда: “Менинг Озарбайжоним” халқаро журнал бош муҳаррири, Халқаро фанлар академияси мухбир аъзоси Эмиль Насирли Ўзбекистон ва Белоруссия Ёзувчилари уюшмалари аъзоси, “Дўстлик” ордени соҳиби Исмат Кучиевга “Озарбайжон дўсти” олтин орденини топширмоқда

Таниқли ўзбек ёзувчиси, публицист ва шоир, “Ҳайдар Алиев ғалабаси” ва “Озарбайжон тантанаси” китобларининг муаллифи Исмат Кучиев “Озарбайжон дўсти” олтин ордени билан мукофотланди. Исмат Кучиев озарбайжон халқига қардошларча дўстона муносабати учун шу мукофотга  сазовор бўлди.

Санкт-Петербург шаҳридаги Россия Миллий кутубхонасида “Улуғ етакчи Ҳайдар Алиев меросига бағишланган китобларни нашр этиш” халқаро лойиҳаси доирасида, “Ҳайдар Алиев ҳаётининг 100 лаҳзаси” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбир пайтида Исмат Кучиевга “Озарбайжон дўсти” олтин орденини, “Менинг Озарбайжоним” халқаро журнал бош муҳаррири, Халқаро фанлар академияси мухбир аъзоси Эмиль Насирли топширди.
Озарбайжон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги ҳозирги муносабатлар даражасига катта мамнунлик билдириб, Эмиль Насирли икки халқ орасидаги дўстик чуқур тарихий илдизларга эга эканлигини қайд этди.

Эмиль Насирли икки давлат ўртасидаги сиёсий алоқалар аллақачон стратегик ҳамкорлик даражасига чиққанлигини таъкидлади. Ҳозирги пайтда Озарбайжон-Ўзбекистон муносабатлари юксак даражага чиқишида Президент Илҳом Алиев ва Президент Шавкат Мирзиёев шахсий муносабатлари ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Давлат ва расмий ташрифлардан ташқари, иккала Президент тез-тез турли халқаро тадбирлар доираларида ҳам учрашишлари табиий ҳолдир.

       Кўп асрли тарихга эга Озарбайжон-Ўзбекистон  алоқалари бугунги кунда, янги давр талабларига мувофиқ муттасил ривожланиб бормоқда,  деб қўшимча қилди Эмиль Насирли. Шу кунгача икки давлат ўртасида 160 тадан ортиқ ҳужжат, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси билан Озарбайжон Республикаси ўртасидаги стратегик шерикликни чуқурлаштириш ва ҳар томонлама ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисидаги декларацияси имзоланиши, бундай ҳамкорликка мустаҳкам  ҳуқуқий замин яратишди. 

       Ўз сўзида, Эмиль Насирли, Исмат Кучиев таниқли ўзбек ёзувчиси, шоир, қатор китоблар муаллифи эканлигини қайд этди. Унинг “Ҳайдар Алиев ғалабаси” достони, озарбайжон халқининг умуммиллий етакчиси Ҳайдар Алиевнинг 100 йиллигига бағишланган. Ушбу асарда ўзбек ёзувчиси мустақил Озарбайжон асосчиси, кучли сиёсий иродага эга ва ноёб етакчилик қобилиятга эга бўлган Ҳайдар Алиевнинг ажойиб портретини яратган.

       2023 йилда Исмат Кучиевнинг “Озарбайжон тантанаси” номли яна бир китоби нашр этилди. Бу китобда ёзувчи ўқувчиларга Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг ҳаёт йўли ва самарали фаолиятини намоён этади. “Илҳом Алиев шахсини шакллантиришда, ҳеч шубҳасиз, донишманд,  ажойиб фазилатларга эга бўлган отаси – Ҳайдар Алиевнинг роли катта аҳамиятга эга бўлган”, – деб қайд этди Эмиль Насирли.

Ўз навбатида, ёзувчи Исмат Кучиев “Озарбайжон дўсти” олтин ордени билан уни тақдирлнгани учун  “Менинг Озарбайжоним” халқаро журнал таҳрир ҳайъати ва жамоасига миннатдорчилик билдирди ва Озарбайжонлик дўстлар икки қардош мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар ва ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган фаолиятларини юксак баҳолади.

Носир  Тоиров,

Ўзбекистон  Журналистлари  уюшмаси  аъзоси

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×