27.7 C
Узбекистан
Четверг, 30 мая, 2024

«Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» туркумидаги китоб-альбомлар Япония музейига топширилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,370участниковПодписаться
- Advertisement -

Мамлакатимизнинг Япониядаги элчихонаси ходимлари Михо музейига Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти томонидан тақдим этилган «Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» туркумидаги 50 жилдлик китоб-альбомларни топширдилар, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА.

Тадбир қатнашчиларга «Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» лойиҳаси ҳақида батафсил маълумот берилди. Ушбу лойиҳа юртимизда яратилган дурдона асарлар — археологик артефактлар, ноёб миниатюраларга эга энг нодир қўлёзмалар, амалий санъатнинг турли объектларини каталоглаштириш ва идрок этиш ғоясига асосланганлиги қайд этилди. Шунингдек, ушбу нодир асарлар ҳозирда хориждаги, яъни Россия, Европа, Осиё, Aмерика, Aфрика ва бошқа минтақалардаги турли музей ҳамда шахсий коллекцияларда сақланаётгани таъкидланди.

Мазкур китоб-альбомнинг «Марказий Осиё маданий мероси Япония музейларида» жилдида Сёсоин императорлик хазинаси, Михо музейи, Йокогома шаҳридаги Евросиё маданияти музейи, Рюкоку музейи, Тэнри университети қошидаги Тэнри Санкокан музейи, Окаяма шаҳридаги Яқин Шарқ санъати музейи ва Хиросима префектурал санъат музейида сақланаётган Ўзбекистон тарихи ва маданиятига оид муҳим маълумотлар ўрин олгани қайд этилди.

Музей бош тадқиқотчиси Хажиме Инагаки Ўзбекистон маданий мероси тўғрисида энг тўлиқ маълумотларни жамлаган ушбу китоблар туркуми учун чуқур миннатдорлик билдирди. Ушбу китоб-альбомлар Михо музейи коллекциясининг қимматли экспонатлари қаторидан жой олишига ва келгусида илмий тадқиқотларни амалга ошириш ниятида бўлган япон тадқиқотчилари учун муҳим манба сифатида хизмат қилишига ишонамиз», деди у.

Михо музейи Япониянинг тарихий пойтахти – Киотодан унча узоқ бўлмаган ҳудудда жойлашган. Музей 1997 йилда Кояма Михоко томонидан ташкил этилган. Михо музейида Миср ва Месопотамиядан тортиб Хитойгача ҳамда қадимги Америка тамаддунига оид буюмлар тўплами мавжуд.

Тўпламда, шунингдек, Марказий Осиё санъатига доир қадимги Бақтрия маданиятидан бошлаб илк ўрта асрлар даврига мансуб санъат намуналари ҳам бор. Мазкур тўпламдаги энг қадимий буюмлар эрамиздан аввалги III минг йилликнинг охири – II минг йилликнинг бошларига оид бўлиб, улар Бақтрия-Марғиёна археология мажмуига тегишлидир.

Марказий Осиёга доир тўпламдаги буюмларнинг асосий қисми милоддан аввалги I минг йилликда Окс (Амударё) воҳасида яшаб ўтган зардуштийлар тарихига тааллуқлидир.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

“112” ягона диспетчерлик хизмати ташкил этилади

“112” ягона диспетчерлик хизмати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (304-сон, 29.05.2024 й.) қабул қилинди. Бу ҳақида Адлия вазирилиги хабар берди.  Қарорга кўра,...

Больше похожих статей

×