20.5 C
Узбекистан
Вторник, 30 апреля, 2024

«Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» туркумидаги 50 жилдлик китоб-альбомлар Британия музейига топширилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,270участниковПодписаться
- Advertisement -

Мамлакатимиз элчиси Равшан Усманов «Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» туркумидаги 50 жилдлик китоб-альбомларни Британия музейига топширди.

Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти томонидан тақдим этилган китобларни топшириш тадбири Британия музейи директори Марк Жонс ва ходимлар иштирокида тантанали тарзда ўтказилди. Унда йиғилганларга мазкур китоб-альбомнинг ҳар бир жилди тўғрисида маълумот берилди.

Қайд этилганидек, ушбу китобларнинг ҳар бири хорижий давлатлар кутубхоналари ва музейларида ёки шахсий коллекцияларда сақланаётган Ўзбекистон артефактларига бағишланган.

Тасвирий туркумга халқаро миқёсда тан олинган дурдона асарлар ҳам, кам маълум бўлган ёки кенг жамоатчилик ва мутахассисларга мутлақо номаълум бўлган намуналар ҳам бўлиши мумкин. Уч тилдаги матн кенг ўқувчиларни қамраб олиш имконини беради.

Ўзбекистон нашриёт амалиётида биринчи марта китоб-альбомларда тўлдирилган реаллик техникаси қўлланилиб, ўқувчига тўплам ёки муайян мавзу ҳақида қўшимча визуал маълумот олиш имконини беради.

Китобларни топшириш маросимидан кейин Британия музейи директори Марк Жонс билан алоҳида учрашув ўтказилди.

Суҳбатдош тақдим этилган китоб-альбомлар Британия музейининг муҳим экспонатлар қаторидан жой эгаллашига умид билдирди. Унинг айтишича, Британия музейи Ўзбекистон билан ҳар томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш ва кенгайтиришдан манфаатдор.

«Британия музейи номидан Ўзбекистоннинг моддий маданиятини намойиш этувчи китоблар туркумининг ушбу ажойиб тақдимоти учун миннатдорлик билдираман. Ушбу манбалар бизнинг коллекциямизга қимматли экспонат бўлади ва биз уларга эга бўлишдан жуда хурсандмиз.

Бундан ташқари, Ўзбекистон музейлари билан ҳамкорликка тайёрмиз», деди Марк Жонс.

Мулоқот давомида, шунингдек, Британия музейи негизида Ўзбекистон маданиятини юксалтириш, шунингдек, икки мамлакат музейлари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар 2024 йил сентябридан 2025 йил мартигача бўлган даврда Британия музейида ташкил этиладиган «Ипак йўли» кўргазмасида Ўзбекистон музейларидаги экспонатларни намойиш этиш бўйича келишувга эришдилар.

Британия музейи дунёдаги энг қадимий, энг катта ва энг кўп томошабин ташриф буюрадиган музейлардан биридир. Музейга 1753 йилда қироллик шифокори ва санъат коллектори Ханс Слоан томонидан асос солинган. Умуман олганда, музей кўргазмаларида умумий узунлиги 4 км. бўлган 94 та галерея мавжуд. Ҳозирда Британия музейи қадимий ҳашаматли коллекцияларига эга дунёдаги энг йирик тарихий ва археологик мажмуа ҳисобланади. Ҳар йили музейга 5,5-6 миллион киши келади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Президент Тошкент халқаро инвестиция форумига тайёргарлик билан танишди

Шавкат Мирзиёев 29 апрель куни III Тошкент халқаро инвестиция форумига тайёргарлик бўйича тақдимот билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар...

Больше похожих статей

×