18.5 C
Узбекистан
Суббота, 27 апреля, 2024

Айни кунларда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри гастрол сафари билан Қирғизистонда бўлиб турибди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,270участниковПодписаться
- Advertisement -

“Опера ва балет санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан миллий опера ва балет санъатини жаҳон миқёсида кенг тарғиб этиш, илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш ҳамда маданий алоқаларни янада кенгайтириш мақсадида, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри жамоасининг хорижий давлатларга ҳар йили камида икки марта гастрол сафарлари ташкил этилиши белгиланган.

Ушбу қарорга асосан Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри 2022 — 2026-йилларга мўлжалланган режага биноан хорижий гастрол сафарларини ташкил этиб келмоқда.

Жумладан 2022-йилда Корея Республикасининг Тегу, Пусан, Кочанг, Пхёнтхек шаҳарлари бўйлаб ҳамда Озарбайжон Республикаси Боку шаҳрида, шунингдек, 2023-йилда Хитой Халқ Республикасининг Пекин шаҳрига, Қозоғистон Республикасининг Астана шаҳрида ва Беларус Республикасининг Минск шаҳрида хорижий гастрол сафарлари амалга оширилган.

2024-йилда эса Қирғизистон, Туркия ва Италия Республикаларига хорижий гастрол сафарлари режалаштирилган бўлиб,  айни кунларда 2024-йилнинг илк хорижий гастрол сафари  Қирғизистонда бўлиб ўтмоқда. Унда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрининг 150 нафарга яқин ходимлари иштирок этишмоқда.

Шу муносабат билан Абдилас Малдибоев номидаги Қирғизистон Миллий академик опера ва балет театрида: 

13-март куни Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий асари асосидаги Сулаймон Юдаковнинг «Майсаранинг иши» миллий комедик операси;

14-март куни эса Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри етакчи солистлари ҳамда симфоник оркестри иштирокида катта Гала-концерт бўлиб ўтади.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг илк маротаба хориж саҳнасида «Майсаранинг иши» миллий комедик операси намойиш этилмоқда.

Ушбу опера Ўзбекистон мусиқа санъати тарихида алоҳида ўрин тутади.

«Майсаранинг иши» миллий комедик операси 1959 йили режиссёр Владимир Канделаки томонидан саҳналаштирилиб, биринчи премераси Алишер Навоий номидаги Опера ва Балет Катта театриниг саҳнасида бўлиб ўтган.

          2003 йилда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими Ҳайдарали Қосимов ушбу асарни қайта саҳналаштириб томошабинлар эътиборига ҳавола этди. Ушбу асар бугунги кунда ҳам миллий руҳда ёзилган энг сара опера асари сифатида томошабинларни ўзига жалб этиб келмоқда.

Гастрол сафарининг 2 кунида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри етакчи солистлари ҳамда симфоник оркестри иштирокида катта Гала-концерт ҳам бўлиб ўтиши режалаштирилган бўлиб, унда:

1. Мирсодиқ Тожиевнинг “Байрам увертюраси” оркестр ижро этади.

2. В.А.Мотцартнинг “Дон Жуанн” операсидан Лепореллонинг 2-арияси, Камолиддин Муҳаммадиев ижро этади.

3. Жюл Масне «Вертер» операсидан  Вертер ариозоси, Умид Исроилов ижро этади.

 4. Лео Делиб «Испанча болеро», Ленара Закирова ижро этади.

5. Джоакино Россини «Севиля сартароши» операсидан Фигаро каватинаси,  «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист» Бердишукур Ғофуров ижро этади.

 6. Джузеппе Верди «Тақдир кучи» операсидан “Pace, pace, mio Dio!”, Саида Мамадалиева ижро этади.

 7. Джакомо Пуччини “Тоска” операсилан Каварадосси арияси, “Ўзбекистон халқ артисти”, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри директори Рамиз Усмонов ижро этади.

8. Римский-Корсаков «Шоҳ қайлиғи» операсидан Грязной арияси Маҳмуд Рўзиев ижро этади.

 9. Римский-Корсаков «Шоҳ қайлиғи» операсидан Увертюра оркестр ижро этади.

10. П.И. Чайковскийнинг “Евгений Онегин” операсидан Ленский арияси “Ўзбекистон халқ артисти” Самандар Алимов ижро этади.

 11. П.И. Чайковскийнинг “Иоланта” операсидан Роберто арияси Носир Юсупов ижро этади.

12. Л.Ардити “Il bacio” Гулмира Нурметова ижро этади.

13. Г.Пуччинининг “Турандот” операсидан Калаф арияси Ўзбекистонда хизмат курсатган артист” Неъмат Хабибов ижро этади.

14. Сулаймон Юдаков  «Алёр» тантанали қўшиқ.

Хор жамоаси ижро этади.

15. Ф.Чилеа «Адриана Лекувриер» операсидан Малика Де Буён арияси,  Азиза Муҳамедова ижро этади.

16. Шарль Гуно “Фауст” операсидан Мефистофель  куплетлари, Жабраил Идрисов ижро этади.

17. Джузеппе Верди “Трубадур” операсидан Манрико стреттоси, “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” Неъмат Ҳабибов ижро этади.

18. И.Кальман «Сильва” опереттасидан Сильва арияси,  “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” Маъсумахон Болтабоева ижро этади.

19. П.Соросабаль «Соҳил бекаси» сарсуелласидан “No puede ser” Леандро арияси  “Ўзбекистон халқ артисти”, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри директори Рамиз Усмонов ижро этади.

20. Джузеппе Верди “Риголетто” операсидан Герцог қўшиғи, “Ўзбекистон халқ артисти”, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри директори Рамиз Усмонов ижро этади.

21. Джузеппе Верди «Травиата» операсидан «Давра қўшиғи».

Дастурдаги барча солистлар ва хор, оркестр жамоалари ижро этади.

Маълумот учун, Ўзбекистонда жами 41 та театр мавжуд бўлиб, шундан Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри ягона ҳисобланиб, опера ва балет санъатининг энг сара миллий ва классик намуна асарларидан халқимизни баҳраманд этиб келмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда 2 млрд сўм имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ё.М. (муқаддам...

Больше похожих статей

×