4.5 C
Узбекистан
Суббота, 23 ноября, 2024

Мусиқа ўлган кун

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Элчи Зеҳавит Бен Ҳиллел

21 ёшли Бар 7 октябрь куни бошдан кечирган даҳшатли воқеаларни бирма-бир сўзлаб бериш учун хонани тўлдирган исроиллик дипломатлар олдида турар экан, ўз сўзини: “Мен қаҳрамон эмасман, шунинг учун мени бундай дея кўрманг”, деб бошлади.

Хамаснинг ваҳшийларча ҳужуми тонгида дунёлар вайрон бўлди, оилалар пароканда бўлди, байрам иштирокчилари эса уларнинг кўз ўнгида дўстлари ва яқинларининг гаровга олинаётгани, зўрланаётгани ёки шафқатсизларча ўлдирилаётганига ожизона қараб турдилар.

6-октябрь куни 3500 нафар рейвер Исроилнинг жанубидаги Реим кибуци яқинида очиқ ҳавода ташкил этилган икки кунлик мусиқа фестивалида рақсга тушиш учун йиғилди. 7-октябрь куни, бор-йўғи бир неча соат ўтгач, Хамас террорчилари беғам ҳаёт байрами бўлиши керак бўлган тадбирга ҳужум қилиб, эндиликда Исроилнинг жамоавий хотирасида абадий муҳрланиб қолган ақл бовар қилмайдиган қирғин ва мисли кўрилмаган шафқатсизликларни содир этганларида, уларнинг бир вақт кечирган ҳаёти батамом ўзгарди.

Йиллар давомида мафкуравий ишлов, зўравонликка даъват ва терроризмни улуғлаш билан озиқлантирилган, Исроил чегараларини қуруқлик, денгиз ва ҳаво орқали бузиб кирган 3000 нафар террорчи бегуноҳ тинч фуқароларни нафақат “шунчаки” ўлдирди – улар аввал ўз қурбонларига ўт қўйдилар, уларни зўрладилар, қийноққа солдилар ва майиб-мажруҳ қилдилар. Қирғин содир бўлган жойга биринчилардан бўлиб етиб келган қидирув-қутқарув ишлари кўнгиллиси ўша куни ёки кўп кунлардан кейин кўрган жасадларнинг ҳеч бири «оддийгина» ўлдирилмаганлигини айтди; уларнинг ҳаммаси ўлдирилишидан аввал тарифлаб бўлмайдиган азоб-уқубат ва қийноққа солинган эдилар.

Афсуски, асосан жамиятнинг турли қатламларига мансуб бўлган ёшлар иштирок этган “Нова” мусиқа фестивали қонхўр террорчилар учун осон нишон бўлиб чиқди. Ўша шанба куни 1200 нафар ўлдирилган ва 253 нафар гаровга олинганларнинг 364 нафар ўлдирилгани ва 40 нафар ўғирлаб кетилганлари фестивал иштирокчилари эди.

Улар асосий воқеани кутиб, тонгда рақсга тушар эканлар, яқинлашиб келаётган ракеталар ҳақида огоҳлантирувчи ташвиш сигналлари мусиқанинг оғир бас товушларини кесиб ўта бошлади ва қувноқ рақслар тезда тартибсизликка айланди. Одамлар ракеталар ёмғиридан қочиб жон ҳолатда теварак-атрофга югура бошладилар, иштирокчилар ва ташкилотчилар тадбир ўтказилаётган жойга оғир қуролланган террорчилар келганини тушунишмади ҳам.

Кўпчилик террорчилар тайёргарсизлик уюштирилган назорат-ўтказиш пунктини яратгани ва яқинлашиб келаётган ҳар қандай одамни қисқа масофадан туриб отиб ташлаётганлигидан бехабар, автомобилларда қочиб кетишга уринди.  Фестивал майдончасидан қочишга уринган бошқалар, афсуски, узоққа кета олмадилар ва Ғазонинг яқиндаги секторидан тез-тез бўлиб турадиган ракета ҳужумлари туфайли бутун ҳудуд бўйлаб жойлаштирилган йўл четидаги бомба бошпаналарида паноҳ топдилар.

Рақс майдончалари ва бомба бошпаналари тезда энг ғайриоддий қўрқинчли фильмлар саҳнасига айланди, чунки Хамас террорчилари ичкаридаги бегуноҳ тинч аҳолини одамларга қарата даҳшатли отишмалар намойишида ўлжа сифатида ишлатиб, уларни ўраб олдилар.

Бар қуршовга олиниб, аёвсиз ҳужумга дучор бўлишдан аввал бомба бошпанасида беркиниб олган кўплаб ёшлардан бири эди. Кўп соатлар тўхтовсиз ҳужумлар остида ўтди.  Барнинг айтишича, у беркинган бомба бошпанасига камида саккизта граната ташланиб ва автоматик қуроллардан сон-саноқсиз ўқ узилиб, ҳужум қилинган.

Йўл четидаги ушбу кичик бетондан ясалган бинода 40 киши бошпана топишга ҳаракат қилди ва улардан фақат ўн нафари тирик қолди. Ушбу даҳшатда ўтказилган кўп соатлар давомида, яқин жанг ўти остида қутқарилишни кутган ўн нафар омон қолганлар фестивалда улар билан бирга бўлган ўттиз нафар дўстлари ва иштирокчилар аста-секин бирин-кетин ҳалок бўлаётганининг ожизона гувоҳи бўлдилар. Улар бир-бирига ёпишиб ўтиришар, ёрдам сўраб дуо қилишар, яқинларига хайрлашув хабарларини жўнатишар экан, кейинги гранатанинг улар учун охиргиси бўлишини ҳеч ким билмас эди.

Айнан ана шу бомба бошпаналари ва бошқа тайёргарсизлик уюштирилган пана жойларда зулмат ичида ва қўрқувга ботган Бар ва унга ўхшаган бошқалар Хамаснинг нафрат авж олдирадиган қутуришидан омон қолишди. Уларнинг ҳаёти абадий ўзгарди, уларнинг таналари ва онглари абадий чандиқлар билан қопланди, бу даҳшат уларнинг қалбларида абадий қолади.

Аммо айнан ўша даҳшатли кунда ва кейинги кунлар ва ҳафталарда омон қолганлар чинакам жасорат кўрсатдилар. Буларнинг барчасига, бошларидан кечирган чуқур жароҳат ва йўқотишларга қарамай, бу ёшларнинг аксарияти омон қолиш етарли эмаслиги тўғрисида қарорга келиш учун жасорат ва куч топа олдилар. Улар онгли равишда ўз қалбларини даволашга, яшашга, яна табассум қилишга ва ўз ҳикоялари ва ҳалок бўлганларнинг ҳикояларини баҳам кўришга ҳаракат қилишга қарор қабул қилдилар. Бир кун келиб, улар яна рақсга тушадилар.

Халқаро хотин-қизлар куни арафасида 7-октябрда содир бўлган жирканч воқеалардан кейин 150 кун ўтганини қайд қилар эканмиз, мен баланд овозда айтаман: Бар — менинг қаҳрамоним. Ўша куни у ва бошқалар бошдан кечирган воқеалар даҳшатли ва тасаввур қилиб бўлмас эди.

Омон қолганлар, ҳали ҳам Хамас томонидан гаровда ушлаб турилган гўдаклар, аёллар ва эркаклар ҳақи учун, чегаранинг иккала томонидаги болалар ҳақи учун биз ҳаммамиз Хамас-ИГИЛни йўқ қилиш ва бутун минтақа учун яхшироқ, фаровон ва энг муҳими, терроризмдан холи бўлган келажакка умид бериш учун қўлимиздан келган барча нарсани қилишимиз керак.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×