15.1 C
Узбекистан
Вторник, 26 ноября, 2024

Ҳиндистонда Ўзбекистон 2024 йилдаги еттита энг яхши саёҳат йўналиши рўйхатига киритилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Ҳиндистоннинг ихтисослашган “Travel Links” журнали Ўзбекистонни 2024 йилдаги еттита энг яхши саёҳат йўналиши рўйхатига киритди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар бермоқда.

“Осиёнинг сирли марваридларини кашф қилинг. Яқин Шарқ ва ундан ташқаридаги 7 та энг яхши йўналиш” сарлавҳали мақола муаллифи мазкур нашр 2024 йилда саёҳат қилиш учун еттита яширин марваридни тавсия қилаётгани ҳақида сўз юритган. Ушбу йўналишлар сайёҳларни мафтун этиб, ҳайратда қолдириши, маданиятлар, анъаналар ва табиат кенгликлари гўзаллигига шўнғиб кетиш учун имконият бериши таъкидланган.

“Биз танлаган марваридлар Яқин Шарқ бозорларининг гавжум кўчаларидан тортиб Узоқ Шарқнинг сокин воҳаларигача бўлган ҳудудларни қамраб олиб, саёҳат қилиш тажрибангизни қайта англашга ундайди”, дейилади мақолада.

Мақоланинг мамлакатимиз сайёҳлик салоҳиятига бағишланган бўлими “Ўзбекистон: Ипак йўли мўъжизалари ва меъморий улуғворлик” деб номланган.

“Марказий Осиёнинг қоқ марказида жойлашган Ўзбекистон афсонавий Ипак йўли бўйлаб гуллаб-яшнаган бой тарих ва маданий уйғунликнинг жонли далилидир, — деб таъкидланган “Travel Links” журналида. — Ўзбек меъморчилигининг улуғворлигини ифодаловчи мафтункор Самарқанд шаҳридаги Регистон майдонида маҳобатли мадрасалар мажмуаси жойлашган”.

Муаллиф қадимий шаҳарнинг дунёга машҳур диққатга сазовор жойларидан ташқари унинг ҳали кам ўрганилган манзиллари бўйлаб саёҳат қилишни таклиф қилади. Бу эса тарихий воқеалар чорраҳаси бўлган шаҳарнинг қадри камаймайдиган маданий-маърифий аҳамиятини акс эттирувчи сирли хазиналарни кашф этишга кўмак беради.

“Саёҳатчилар Бухоронинг қадимий кўчаларида кезиб, узоқ ўтмишга, қадимий даврларга шўнғиши, Ўзбекистоннинг серқирра ва афсонавий тарихий жараёнларда шаклланган ёрқин маданий ўзига хослигини кашф этиши мумкин”, деб қайд этган ҳинд журналисти.

Унинг фикрича, сайёҳ кўз ўнгида Бухоронинг қадимий улуғворлиги гавжум бозорлар ичра кезганда ёки шаҳарнинг муборак мадраса ва масжидларини зиёрат қилганда тўла гавдаланади. Тарихнинг ушбу жонли гувоҳлари Марказий Осиёнинг марварид шаҳри ҳақида чуқурроқ тасаввур шакллантиради.

“Қадимий Хивага ташриф буюриб, Ўзбекистоннинг бой ва бетакрор меросини ифодалаб турган мўъжизаларни тақдим этувчи очиқ осмон остидаги жонли музейни кашф этасиз”, деб урғулаган муаллиф.

Мақолада Хива шаҳридаги қадимий иншоотларнинг гўзаллиги, асрлар синовидан ўтган бардавом бунёдкорлик анъаналари очиб берилган. Журнал меъморий ёдгорликларнинг сеҳрли ташқи кўринишларидан ташқари, Хива деворларига сингиб кетган тарихий ривоятларга ҳам чуқур кириб бориш зарурлигини таъкидланган. Бундай муносабат қадимий ва гўзал шаҳар сақлаб келаётган бой маданий дунёни кашф қилишга ёрдам беради.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда бўлиши номақбул  деб топилган шахслар рўйхати шакллантирилади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-998-сон, 15.11.2024 й.) билан "Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида"ги Ўзбекистон...

Больше похожих статей

×