19.3 C
Узбекистан
Четверг, 2 мая, 2024

Самарқандда 164 та янги маданий мерос объекти миллий рўйхатга киритилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,280участниковПодписаться
- Advertisement -

ЮНEСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган Самарқанд тарихий маркази 1123 гектар ва унинг муҳофаза зонаси 1369 гектарни ташкил этади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 октябрдаги “Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори билан вилоятда 1607 та моддий маданий мерос объектлари рўйхатга олинган. Уларнинг 973 таси археология, 564 таси архитектура объектлари, 36 таси монументал санъат асарлари ва 34 таси диққатга сазовор жойлардир. Мавжуд объектларнинг 1011 таси республика аҳамиятидаги, 596 таси маҳаллий аҳамиятдаги моддий маданий мерос объектлари бўлиб, улардан 221 таси шахсий мулкдаги тураржой бинолари ҳисобланади. Маданий мерос объектларининг 483 таси, яъни 30 фоизи Самарқанд шаҳрида жойлашган.

Маданий меросни давлат томонидан муҳофаза қилиш ва давлат назоратини ўрнатиш мақсадида 735 та объектда муҳофаза белгилари, 244 тасида йўл кўрсаткичлари ўрнатилган. Маданий мерос объектларининг 1467 тасида давлат кадастр ҳужжатлари шакллантирилиб, уларга 845 нафар жамоатчи инспектор бириктирилган. Моддий-маданий мерос объектларини аниқлаш, ҳисобга олиш, муҳофаза қилиш, тарғиб қилиш, давлат реестри, электрон каталоги, паспорти ва давлат кадастрини юритиш, қўриқланадиган теграларини белгилаш ҳамда соҳада доимий равишда давлат назоратини амалга ошириш мақсадида жойларга чиқилиб, ўрганишлар олиб борилмоқда.

— Маданий мерос агентлигига тақдим этилган 832 та объект қайта тарихий-маданий экспертизадан ўтказилди ва 818 та объектнинг паспорти шакллантирилди, — дейди вилоят маданий мерос бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Зиёдулла Насимов. — Туризм объекти сифатида хизмат қилиши мумкин бўлган 107 та моддий-маданий мерос объекти рўйхатга олинди. 130 та йўқолиб кетиш хавфи бўлган археологик маданий мерос объектининг рўйхати шакллантирилди ва 164 та янги археологик маданий мерос объекти аниқланиб, уларни миллий рўйхатга киритиш юзасидан агентликка тақдим этилди. Шунингдек, 22 та маданий мерос объектини реставрация қилиш ва таъмирлаш учун 15 миллиард 810 миллион сўм маблағ ажратилиб, 9 та объектда реставрация ва ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

Жорий йил охиригача вилоятдаги 1607 та шундай объектни қайта хатловдан ўтказиш, 18 та объектда қурилиш-таъмирлаш ишларини якунлаш, саккизта тарихий объектни сайёҳлар ташрифига тайёрлаш ҳамда 756 та объектда муҳофаза белгилари ўрнатиш режалаштирилган.

МАНБА: “Халқ сўзи”.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Президент ЕТТБ раҳбарини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев 1 май куни, Тошкент халқаро инвестиция форуми ва Хорижий инвесторлар кенгашининг учинчи мажлиси арафасида Европа тикланиш ва...

Больше похожих статей

×