2024-йилнинг 28-феврал – 16-март кунлари Тошкентдаги барча нозик дидли томошабинларни узоқ кутилган воқеа кутмоқда – пойтахтда Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан ташкил этиладиган ҳар йилллик Халқаро опера ва балет фестивали бўлиб ўтади. Томошабинлар энг аҳамиятга молик санъат мактаблари, сайёр гуруҳлари ва хореографлар томонидан тайёрланган турли мамлакатларнинг машҳур саҳна асарларини томоша қиладилар.
Фестивал дастури мумтозлик ва замонавийлик, афсонавий воқеалар ривожининг янги талқинлари ҳамда драматургия ва ценографияда пешқадам ёндашувларни ўзида мужассам этган спектакллардан иборат. Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театри саҳнасида Борис Ефманнинг “Рус Гамлети” балети ва италиялик хореограф Мауро Бигонзеттининг “Нафас каби” ва Юрий Посоховнинг “Габриел Шанел” балет томошалари, Акром Хоннинг “Чотто Деш” спектакли ва Вячеслав Самодуровнинг “Ромео ва Жулйетта” балети тақдим этилади. Шунингдек, томошабинларни Оффенбахнинг Стефано Пода саҳланаштирувидаги “Гофман эртаклари” операси кутмоқда.
28-феврал – 1-март
Урал балети Тошкентда
Фестивал дастурида Екатеринбург давлат академик опера ва балет театрининг бир нечта спектакллари – Вячеслав Самодуровнинг “Ромео ва Жулетта” спектакли ва Урал балетининг гала-консерти тақдим этилади.
Сергей Прокофйевнинг “Ромео ва Жулетта” асари Вячеслав Самодуров саҳналаштирилган
Вячеслав Самодуровнинг “Ромео ва Жулетта” асари театр ва труппанинг ўзига хос ташриф қоғозига айланган. Ушбу спектаклни Прокофйев балетининг кўплаб спектаклларининг бирортаси билан аралаштириб бўлмайди: уни либослар (Уйғониш даври мато суратлари парчалари) ва ссенографияси – Шекспирнинг “Глобус” театрини эслатувчи хавфли эгилган алвон рангли қурилмаси билан осонгина таниб олиш мумкин. Ва, шунингдек, хореографик тил нуқтаи назаридан: мумтоз таманно юришлар номумтоз рақс жаргонлари билан қоришиб, ҳаяжонли суръатда тақдим этилган, эгилувчанликнинг қатъийлиги ва шиддати асар қаҳрамонларининг нозик ва заифлигини яширади.
Урал балетининг галаси
Урал балетининг гала консерти тўрт балетдан иборат алманахдир. Бу Россиянинг энг яхши балет муассасаларидан бирининг сиймоси ва қарийб икки асрни қамраб олган “мумтоз рақс” деб аталмиш ҳодисанинг сайр кўзгусидир: дастурнинг энг илгариги қисми 1842-йилга тўғри келади, энг охиргиси эса 2023-йилнинг ёзида саҳналаштирилган.
“Неапол ёки балиқчи ва унинг келини” балетини даниялик Август Бурнонвил яратган. 1842-йилги илк намойишда Борнонвилнинг хореографияси томошабинларга жуда тез ва ўйга толдирувчи бўлиб туюлади. Энди у жаҳон хореографиясининг мумстоз асари. Кечанинг иккинчи қисми иккита янги асардан иборат. Бу Александр Меркушевнинг замонавий юқори тезликдаги мумтоз рақс намунаси бўлган “Терсет” миниатюрасидир. Шунингдек, Урал балети раҳбари Максим Петровнинг Дебюсси мусиқасига сайқалланган “Чошгоҳ” спектакли. Оқшом Самодуровнинг энг сара асарларидан бири ҳисобланмиш “оқ балет”нинг замонавий тимсоли бўлмиш “Салери вариатсиялари” билан якунланади.
5–6-март
“Чотто Деш” Акром Хон иштирокида
Британиялик саҳналаштирувчи Акром Хон замонамизнинг энг таниқли раққос ва хореографларидан бири ҳисобланади. “Чотто Деш” (Кичик Ватан) спектаклида Хон жонажон она юрти Бангладешдан Британияга кетаётган йигитнинг орзулари ҳақида ўз ҳикоясини рақс тили орқали ҳикоя қилади. Жонли рақс ҳаракатлари, матн, тасвирий ва овоздан фойдаланган ҳолда балет бугунги инсон руҳининг замонавий дунёдаги бардошини тараннум етади ва оилавий томоша қилиш учун сеҳрли, мафтункор ва кучли рақс спектакл сифатида таассурот қолдириши кутилмоқда.
8 март
“Модансе” Светлана Заҳарова билан
Мауро Бигонзеттининг “Нафас каби” ва Иля Демутскийнинг Юрий Посохов томонидан саҳналаштирилган “Габриел Шанел” балетларини бирлаштирган “Модансе” лойиҳаси Россия Болшой театрининг прима балеринаси ва “Ла Скала” театрининг залварли санъат арбоби, Россия Федератсияси халқ артисти Светлана Заҳарова учун махсус яратилган. “Нафас каби” мусиқаси Георг Фридрих Генделнинг турли асарларига асосланган бўлиб, барокко даври нафақат балет мусиқасида, балки замонавий ва қолиплардан холи мардонавор либосларда урғу берилган рақс хореографиясида ҳам мужассам бўлган. “Габриел Шанел” балети номаълум чекка овул қўшиқчисидан то энг нуфузли мода уйларидан бирининг етакчисигача кўтарилиб, ХХ аср мода оламини тамомила ўзгартириб юборган буюк Коко босиб ўтган йўл ҳақида ҳикоя қилади.
10–11-март
Борис Ефманнинг “Рус Гамлети”
“Рус Гамлети” спектаклида Борис Ейфман Россия тарихидаги энг сирли ва баҳсли қаҳрамонлардан бири бўлган подшоҳ Павел И сиймосига мурожаат этади. Саҳнлаштирувчи ноодатий ва руҳан заиф шахсиятнинг зўравонлик, бевафолик ва ёлғонга қурилган ихтилофли дунё билан фожиали зиддиятини ажойиб тарзда гавдалантирган.
15–16-март
“Гофман эртаклари” операси
Халқаро опера ва балет фестивали Ўзбекистон миллий оркестри ижросидаги таниқли италиялик саҳналаштирувчи, рассом ва ссенограф Стефано Пода версиясида Жак Оффенбахнинг “Гофман эртаклари” операсининг илк намойиши билан якунланади. Операнинг адабий асосини Ернест Теодор Амадей Гофманнинг асарлари ва таржимаи ҳоли ташкил этади.
Чипталар тез орада iTicket.uz сайтида.
Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасига 2017-йилда Президент Шавкат Мирзиёйевнинг қарорига биноан асос солинган. Жамғарманинг пировард мақсади Ўзбекистон маданиятини халқаро миқёс манзарасига узвий сингдириш, маданият муассасаларида бағрикенг ва қулай муҳитни яратиш орқали мамлакат ичидаги имкониятларни тараққий еттириш, музейларни таъмирлаш, метсенатликни ривожлантириш ҳамда музей, театр ва бошқа маданият муассасалари учун ходимлар салоҳиятини шакллантиришдан иборат. Жамғарманинг лойиҳалари санъат, адабиёт, театр, мусиқа, меъморчилик, рақс санъати, кино каби қатор йўналишларни қамраб олган. Фанлараро ёндашувни қўллаган ва турли мамлакатлар етакчи мутахассисларини бирлаштирган ҳолда Жамғарма МДҲ, Европа ва Осиё мамлакатлари орасида маданий дипломатиянинг йиллар оша барқ уришини рағбатлантиради.
acdf.uz