Ўзбекистон пойтахти Тошкентда бўлиб ўтган маросимда Турк Дунёси Киночлар Уюшмаси (TURKFILM)ни ташкил этиш бўйича яхши ният декларацияси имзоланди.
Тошкентда Халқаро Туркий маданият ташкилоти (TURKSOY) билан учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва TURKSOY расмийлари иштирок этди.
Турк кино саноати манфаатдор томонларига керак бўлиши мумкин бўлган масалаларда қўллаб-қувватлаш, Турк дунёсининг бой маданий меросини акс эттирувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, шунингдек, турк халқининг бирлиги ва қардошлигини мустаҳкамлаш, кино соҳасида мавжуд билим, тажриба ва кўникмаларни ўзаро алмашиш ва шу йўл билан турк дунёсидаги ижтимоий, маданий ва иқтисодий тараққиётга ҳисса қўшиш мақсадида Турк дунёси кинорежиссёрлари уюшмасининг ташкил этилиши тўғрисидаги келишув меморандуми имзоланди.
Иштирокчилар бир овоздан Ўзбекистон Маданият вазирлигининг Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдуҳолиқовга TURKFILMнинг 1-Бош ассамблея йиғилишига тайёргарлик ишларини олиб бориш ва томонлар ўртасида мувофиқликни таъминлаш ваколатини бердилар.
TURKSOY Бош котиби Султон Раев йиғилишга йўллаган мактубида TURKFILM ташкил этилгани билан табриклаб, фаолиятига муваффақиятлар тилади.
Раев, TURKFILMнинг аъзо давлатлар кино соҳасида ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга ҳисса қўшишини ва бой турк маданиятини кенг оммага етказишда кўмаклашишини таъкидлади.
Ишчи гуруҳ Тошкент, Боку ва Самарқанд шаҳарларида ўтказган учрашувлари якунида Турк дунёси кинорежиссёрларини бир том остида бирлаштирган иттифоқ тузилганидан мамнунликларини ифода этдилар.