28.6 C
Узбекистан
Четверг, 2 мая, 2024

Сафранболу ЮНEСКО рўйхатидаги 29 йиллигини нишонламоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,280участниковПодписаться
- Advertisement -

ЮНEСКО томонидан Жаҳон мероси рўйхатига киритилганининг 29 йиллигини нишонлаган Карабукнинг Сафранболу тумани ўтган йиллар давомида миллионлаб сайёҳни қабул қилди.

“Энг яхши ҳимояланган 20 шаҳар” қаторидан жой олган Сафранболу, ЮНEСКО томонидан Жаҳон мероси рўйхатига киритилган кун, 1994 йил 17 декабрдан буён тарихий кўчаларида ташриф буюрувчиларни ўтмишга саёҳат қилишга чорлаб келмоқда.

1976 йилда Турк ҳужжатли фильм устаси марҳум Суҳа Арин томонидан суратга олинган “Сафранболудаги вақт” фильми омма эътиборига тушиши ортидан, келаси йил 14-Анталия кинофестивалида “энг яхши қисқа метражли фильм” мукофотини қўлга киритган туман, ўтган вақт давомида ўзининг маданий ҳолатини ижобий сақлаб, 1994 йил декабрь ойида ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган.

Усмонлилар меъморчилиги, шаҳар ҳаёти ва маданиятини акс эттиргани учун “Усмонли империясининг бармоқ изи” деб аталган Сафранболуда, ўша даврдан қолган карвонсарой, ҳаммом, кўшк, фаввора, масжид, кўприк ва ўша даврга оид кўплаб топилма асарлар мавжуд.

70 гектар майдонда 1466 та кўчмас маданий бойликлар

Сафранболу тумани ҳокими Шабан Арда Язижи АА мухбирига, ЮНEСКОнинг дунёда ҳимоя қилиниши лозим деб топилган ва инсониятнинг умумий мерос сифатида кўриши мумкин бўлган баъзи тарихий обидалар муҳофазаси кучли назорат остига олинганини ва рўйхатга қўшилганига 29 йил тўлгани ортидан Сафранболуда кенг қамровли ишлар амалга оширилганини айтиб ўтди.

“Жорий йилда 108 мамлакатдан 1 миллионга яқин меҳмонни қабул қилдик”

Туманда бу йил 108 мамлакатдан келган зиёратчиларни қабул қилганликларини изоҳлаган Язижи, “Зиёратчиларнинг тарих иси анқиб турган кўчаларни кезиб, уйларда тунаб қолиши мумкинлиги ва Сафранболунинг мазали таомларидан баҳраманд бўлишларини кўриш… Шунингдек, Мусулмон давлатларидан келиб, тарихий масжидларимизда намоз ўқиётган сайёҳларимизни кўриб, катта завқ ва бахтни ҳис этамиз” — дейди у.

Хорижлик сайёҳлар сонининг ўтган йилга нисбатан 250 фоизга ортганини ифода этган Язижи, маҳаллий ташрифчиларни ҳисобга олган ҳолда, ўтган йилга нисбатан жами зиёратчилар сонида 20 фоиз ортиш кузатилганини қайд этди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон Президенти БМТ Европа иқтисодий комиссияси раҳбарини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 май куни Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида БМТ Бош котиби ўринбосари, Европа иқтисодий...

Больше похожих статей

×