18.9 C
Узбекистан
Воскресенье, 28 апреля, 2024

Ўзбекистонда миллий сериаллар ишлаб чиқариш учун Тошкент вилояти ҳудудидан 50 гектар ер майдонда эркин иқтисодий зона — Cinema Park ташкил қилинади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,270участниковПодписаться
- Advertisement -

Халқаро майдонда ўзбек маданий дипломатиясини ривожлантириш, бой маданий меросимизни халқимизга ва хорижий сайёҳларга кенг таништириш ишлари янги босқичга кўтарилади. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Келгуси йили Тошкентда жаҳон креатив иқтисодиётига бағишланган конференция, Нукусда эса “Орол маданияти” халқаро илмий анжумани ўтказилади.

Креатив иқтисодиётни ривожлантириш бўйича алоҳида қонун қабул қилиш ҳам кун тартибидаги долзарб масала.
Президент музейлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича етти йиллик дастур қабул қилинишини эълон қилди.
Инновацион технологиялар асосида Тарих музейи ҳамда Санъат музейининг замонавий янги бинолари барпо этилади, Темурийлар тарихи ҳамда Табиат музейларининг экспозицияси янгиланади, Алишер Навоий номидаги Адабиёт музейи капитал таъмирланади.
Франция билан ҳамкорликда Миллий реставрация маркази фаолияти йўлга қўйилади. Бугунги кунга қадар хорижий реставраторлар билан бирга 238 та маданий бойлик реставрация қилинди.
Муқаддас китоб – Усмон Қуръони саҳифалари ҳам консервация ва реставрация қилинади.  
18 та археология ёдгорлиги очиқ осмон остидаги музейга айлантирилади. Шунингдек, Самарқандда Соҳибқирон Амир Темур боғлари қайта тикланади, “Буюк ипак йўли” музейи барпо этилади ва Бибихоним мажмуаси реставрация қилинади.

«Савол туғилади: халқимиз телевизорни энг кўп кўрадиган пайтларда, яъни, “прайм-тайм” вақтида хорижий сериалларга катта ўрин бераётганимиз қанчалик тўғри? Бу олдимизга кечиктириб бўлмайдиган долзарб вазифаларни қўймоқда. Жумладан, миллий сериаллар ишлаб чиқариш бўйича мавжуд тизимни тубдан ислоҳ этиш, бу йўналишда ижодкорларимизни қўллаб-қувватлаш лозим”, — деди Президентимиз.

Миллий сериалларимизни ғоявий-бадиий ва техник жиҳатдан жозибали, ҳамма қизиқиб кўрадиган даражага етказиш зарурлиги таъкидланди. Шу мақсадда “Миллий сериаллар ишлаб чиқариш концепцияси” ишлаб чиқилади. Унда, авваламбор, маҳаллий ижодкорларимизга, хусусан, ижрочи санъаткорлар, драматург ва режиссёрларимиз учун замонавий шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилади. Бунинг учун эркин иқтисодий зона – “Cinema Park” ташкил қилиш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.Вазирлар Маҳкамасига “Cinema Park” учун давлат-хусусий шериклик асосида Тошкент вилояти ҳудудидан 50 гектар ер майдони ажратиш бўйича таклиф киритиш топширилди.Бухоро, Самарқанд, Тошкент вилоятлари ҳокимларига ўз вилоятларида “эркин иқтисодий киноҳудудлар” барпо этиш бўйича лойиҳаларни бошлаш топширилди. Буюк аждодларимизнинг ибратли ҳаёт йўли ҳақида кўп қисмли анимацион фильмлар яратишни ҳам назарда тутиш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда никоҳдан ажралишлар сони очиқланди

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 апрель ҳолатига Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари статистик рақамларда қуйидагича ифодаланган: Аҳоли сони 37 миллионга етган...

Больше похожих статей

×