15.1 C
Узбекистан
Суббота, 13 апреля, 2024

Ширинже, 2023 йилнинг “Дунёдаги энг яхши сайёҳлик қишлоқлари” рўйхатига киритилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,230участниковПодписаться
- Advertisement -

Туркиянинг Измир туманида жойлашган Ширинже қишлоғи Бирлашган Миллатлар Жаҳон Туризм Ташкилоти (UNWТО) томонидан “2023 йилнинг энг яхши сайёҳлик қишлоқлари” рўйхатига киритилди. Ширинже ўзининг табиати, тарихи, маданияти ва гастрономияси билан ажралиб турадиган, Туркиянинг Эгей соҳилида жойлашган энг жозибали шаҳарларидан биридаги ям-яшил воҳадир.

Табиий муҳитга эга кичик бир қишлоқ бўлган Ширинже, юз йиллик тарихлардан бугунги кунгача етиб келган. Денгиз сатҳидан 350 метр баландликда жойлашган ушбу аҳоли пунктига айланма тоғ йўли олиб боради. Мандарин, анжир ва зайтун дарахтларининг манзараси, қушларнинг сайраши ва одамлар томонидан озиқланадиган севимли ит ва мушуклар ташриф буюрувчиларни кутиб олади. Ширинже тоғ ёнбағирларида қурилган, ҳар бири максимал манзара ва табиий ёруғликни олиш учун мўлжалланган турар-жойлардан иборат. Уларнинг атрофи мевали дарахтлар, зайтунзорлар ва узумзорлар билан ўралган бўлиб, асрлар давомида жамиятга ҳаёт ва турмуш тарзини юритишда муҳим ўрин эгаллаган.

Ширинже ўзининг табиий гўзаллигидан ташқари, минтақада етиштирилган деярли ҳар бир мевадан тайёрланган ширин мевали винолари билан ҳам машҳур. Тобора ортиб бораётган ташриф буюрувчилар шаҳардан узоқда тинч ва сокин ҳордиқ чиқариш учун Ширинжени афзал кўрмоқда. Қишлоқдаги тош уйларнинг аксарияти шинам бутик меҳмонхоналарга айлантирилган бўлиб, у ерда меҳмонлар камин ёнида дам олишлари мумкин. Шу билан бирга, Эгей лаззатларини тақдим этувчи ресторанлар ҳам минтақани машҳур туризм марказига айланишига хисса қўшди.

Асрларни ўз ичига олган Эгей анъанаси: зайтун ва узум ҳосили

Эгей денгизининг унумдор ерларида жойлашган Ширинже, кўп йиллардан бери ўзига хослигини сақлаб қолган қишлоқдир. Қишлоқда ҳаёт ўтмишдагидек бугун ҳам давом этмоқда: маҳаллий аҳоли ҳамон деҳқончилик қилиб, қўй боқади. Қишлоқ аҳли ўз боғларидаги мевалардан шароб ишлаб чиқаради. Қишлоқдаги сой юзлаб йиллар давомида бўлгани каби ҳали ҳам ичимлик суви билан таъминлайди. Шу билан бирга, Ширинженинг кун сайин ортиб бораётган машҳурлиги маҳаллий аҳоли учун тирикчилик майдонини кенгайтирди: улар энди шаҳар меҳмонларига ўзларининг савдо расталаридан турли маҳсулотларни сотишлари мумкин. Қишлоқ кўчаларида қўлда тайёрланган мурабболар, табиий мева шарбатлари, шунингдек, Эгей қишлоқ услубида тайёрланган ҳунармандчилик буюмлари ва сувенирлар ҳам жуда қимматлидир.

Ширинженинг юмшоқ иқлими унинг жозибасини оширади. Табиат баҳорда жонланиб, қишлоқни ям-яшил жаннатга айлантирса, куз фасли қишлоққа ўзгача файз олиб келади. Ўрим-йиғим учун чалинаётган қўнғироқлар зайтун боғлари ва узумзорларда иш қизғинлигидан хабар беради. Бу зайтун ва сифатли Эгей зайтун мойи ишлаб чиқарадиган Ширинже аҳолиси учун бир неча ой давом этадиган қизғин фаолият саналади. Қишлоқнинг бой тарихи ва маданий меросини сақлаб қолиш ва давом эттириш мақсадида узум йиғиш ишлари маҳаллий ижтимоий ҳаёт учун жуда муҳимдир.

   Жаҳон цивилизациясининг марказида

   Ширинже қадимги дунёнинг етти мўъжизасидан бири Артемида ибодатхонаси харобалари бўлган Селчукдан атиги 8 км узоқликда жойлашган. Эфес атрофида илк насронийлик даврига оид ноёб иншоотлар ва артефактлар, жумладан, Марям она уйининг муқаддас зиёратгоҳлари, Авлиё Иоанн базиликаси ва Етти ухлаб ётганлар ғорлари мавжуд.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ташқи ишлар вазири бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Беларусь Президенти томонидан қабул қилинди

Илк расмий ташриф билан Минскда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовни Беларусь Президенти Александр Лукашенко қабул...

Больше похожих статей

×