18 C
Узбекистан
Суббота, 27 апреля, 2024

Россиянинг оммабоп электрон нашри Қўқон шаҳрининг сайёҳлик салоҳияти ҳақида ёзди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,270участниковПодписаться
- Advertisement -

Россиянинг “Вестник Кавказа” электрон нашрида Қўқон шаҳрининг туризм салоҳиятига оид мақола эълон қилинди.

Мақолада Қўқон Марказий Осиёдаги энг қадимий шаҳарлардан бири эканлиги маълум қилинган. “Шаҳар ҳақидаги илк маълумотлар Х асрга оид манбаларда учрайди, — деб ёзади муаллиф. – Қадимий манбаларда шаҳар турли номларда келтирилади”.

Археологик тадқиқотлар давомида шаҳар дастлаб қадимги Даван давлати таркибида бўлгани аниқланган. Кейинчалик, ҳозирги Қўқон ҳудудлари 1500-йилдан то 1709-йилгача Бухоро хонлиги, сўнгра Минг сулоласи бошчилигидаги Қўқон хонлиги таркибига кирган.

“Минг сулоласининг биринчи ҳукмдори Шоҳрухбий эди. Унинг ўғли Абдулраҳимбий даврида Қўқон хонликнинг пойтахти сифатида эълон қилинган, – дея маълум қилган манба. – Ушбу даврда шаҳарни душманлардан ҳимоя қилиш мақсадида янги ҳимоя деворлари қурилди”.

Мақолада Қўқон шаҳридаги машҳур Худоёрхон саройига ташриф буюриш тавсия этилган. Қайд этилишича, ушбу сарой шаҳарнинг асосий диққатга сазовор жойи ҳисобланади.

“Ушбу сарой қурилишида хонликнинг энг машҳур усталар ишлаган. Сарой фасадларини безаб турган сопол плиткалар эса кулолчилик маркази бўлган Риштон ҳунармандлар томонидан ясалган. Ўтмишда шаҳарда 40 га яқин мадраса бўлган. Саёҳатчилар бугунги кунга қадар етиб келган Норбўтабий мадрасасини ҳам томоша қилишлари мумкин. Ушбу мадраса бухоролик усталар томонидан қурилган деб ҳам тахмин қилинади”, — деб ёзган “Вестник Кавказа”.

МАНБА: Халқ сўзи

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади

Ўзбекистон республика ижро ҳокимияти органлари Янги Тошкент шаҳри ҳудудига кўчирилади. 3 ой муддат ичида бу борада таклифлар ишлаб чиқилиши...

Больше похожих статей

×