21.4 C
Узбекистан
Суббота, 27 апреля, 2024

Галатапорт — МАPIC 2023 мукофотлари доирасида “Энг яхши янги тараққиёт лойиҳаси” сифатида танланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,270участниковПодписаться
- Advertisement -

Галатапорт Истанбул, Франциянинг Канн шаҳрида бўлиб ўтган MAPIC 2023 тақдирлаш маросимида махсус мукофотга лойиқ деб топилди. “Энг яхши янги тараққиёт лойиҳаси” номинациясида биринчи ўринни эгаллаган Галатапорт Истанбул, янги технологиялар билан жиҳозланган замонавий бинолари, ташриф буюрувчилар сонини оширишга қаратилган архитектура хусусиятлари ва бошқа бир қанча афзалликлари билан эътирофга лойиқ кўрилди.

Истанбулда кўришингиз зарур бўлган жойларидан бири ҳисобланган Каракўйнинг сайёҳлар учун кўплаб таклифлари бўлиб, у ерда ҳашаматли турар жой ва меҳмонхоналар, турли харид марказлари ҳамда ҳашаматли ресторанлардан то замонавий санъат марказларигача бўлган барча имкониятлар мавжуд.  Каракўй марказида жойлашган Истанбулнинг круиз порти — Галатапорт, MAPIC 2023 тақдирлаш маросимида дунё бўйлаб “Энг яхши янги тараққиёт лойиҳаси” мукофотига сазовор бўлди. Ушбу эътироф билан Галатапорт ва Каракўй шаҳарнинг янги диққатга сазовор жойлари сифатида обрўсини оширди.

Галатапорт Истанбул ўз меҳмонларига ўзгача тажриба тақдим этадиган маҳаллий ва халқаро брендларнинг аралашмасига эга. У бой гастрономия маркази сифатида ажралиб туради. Унинг 40%и таомланиш учун мўлжалланган кафе ва ресторанлардан иборат. Бу ерда нафақат Туркиянинг энг муҳим чакана савдо гуруҳлари ва инвесторлар, балки йирик халқаро брендлари ҳам бор.

Каракўй — Босфор манзараси билан ғайриоддий кашфиёт

Галата кўприги яқинида ва худди шу номдаги минора остида жойлашган Каракўй, Олтин шох (Ҳалич) қирғоқларидан Босфорга қадар чўзилган ҳудудни қамраб олади. Истанбулнинг энг қадимий ва тарихий туманларидан бири ҳамда йирик савдо ва транспорт маркази бўлган Каракўй бугунги кунда анъанавий ва меъморий маҳалла хусусиятларини таклиф қилган ҳолда саёҳат қилиш учун гуллаб-яшнаётган “иссиқ нуқта”дир.

Агар сиз Галапортга келувчи круиз йўловчиси бўлсангиз, Каракўй қирғоғида сизни ажойиб Босфор манзараси кутиб олади. Истанбулнинг машҳур Галата кўприги бўйлаб пиёда ўтиш, Каракўй порт ҳудудига боришнинг энг яхши йўлларидан бири саналади. Истанбулнинг тарихий портини жонли гастрономия, маданият, санъат ва савдо ҳудудига айлантирган Галатапорт, бундан ташқари, Истанбулнинг энг машҳур иккита музейига мезбонлик қилади.

Туркиянинг биринчи замонавий санъат музейи Истанбул Модерн, Галатапорт Истанбул ҳудудида жойлашган. Притзкер мукофоти совриндори архитектор Рензо Пиано бинони Босфорнинг жўшқин сувларидан ва ёруғлик аксларидан илҳомланиб лойиҳалаштирган. Истанбул Модернда халқаро ва маҳаллий санъаткорларнинг турли йўналишларда ижод қилган асарлари намойиш этилмоқда. Музей шунингдек, доимий ва вақтинчалик кўргазма майдонларида жаҳон даражасидаги замонавий санъат кўргазмаларига мезбонлик қилади.

Туркиянинг биринчи пластик санъат музейи бўлган Истанбул расм ва ҳайкалтарошлик музейи ҳам худди шу туманда жойлашган. Музей ХIХ асрнинг охири Усмонли империясидан ХХ аср охиригача бўлган турк санъати тарихининг муҳим маълумотларини тақдим этади. Музей коллекциясида 10 497 та расм, 719 ҳайкал, 257 кулолчилик, 182 хаттотлик, 10 та пиктограмма ва битта инсталясия мавжуд.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда 2 млрд сўм имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ё.М. (муқаддам...

Больше похожих статей

×