8.3 C
Узбекистан
Суббота, 23 ноября, 2024

5-декабрь Бутунжаҳон турк қаҳваси куни

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Уйлар, офислар, қаҳвахоналар ва кўчаларни ўзининг роҳатбахш ифори билан тўлдирадиган турк қаҳваси, турк анъаналарининг ажралмас бўлагидир ва Туркияга саёҳатингиз давомида синаб кўришингиз керак бўлган энг ёқимли тажрибалардан биридир.

Туркияда турк қаҳваси одамларни бир-бирига яқинлаштирадиган ва уларнинг ижтимоийлашувига ёрдам берувчи муҳим омиллардан биридир. Туркияда қаҳванинг роли шунчалик юқорики, муҳим учрашувлар ва кечки овқатдан кейинги суҳбатлар худди шу савол билан бошланади: “Сиз қандай қаҳва ичишни хоҳлайсиз?”. Ушбу ноёб таъми ва анъанавий қиймати турк қаҳвасининг 2013 йилда ЮНEСКОнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилишига олиб келди. Турк қаҳваси ЮНEСКО рўйхатига киритилган ўша кундан бошлаб 5 декабрь “Жаҳон турк қаҳваси куни” сифатида нишонланади.

Турк қаҳваси анъанавий турк маданиятида алоҳида ўрин тутади. Қаҳванинг пухта пишириш техникаси, хушбўй ҳиди, ўзига хос кўпикли юзаси ва тақдимоти турк меҳмондўстлиги ва ҳамроҳлигининг бебаҳо унсурдир. Турк қаҳваси учун “Қаҳва қирқ йиллик унутилмас онлар тақдим этади” ибораси бу ичимликнинг Туркиядаги кундалик ҳаётда ва дўстликда ажралмас ўрни борлигидан далолатдир.

Асрларни қамраб олган маданий мерос

Қаҳва Туркияга илк бор Яман орқали Усмоний Турклар Империяси султони Сулаймон (1520-1566) даврида кириб келган. ХVI аср ўрталарида Истанбулда жамоат қаҳвахоналари очила бошланди ва машҳурлиги тобора ортиб борган бу ичимлик кенг оммага танитилди. Турк қаҳвасидан лаззатланиш ушбу минтақада ва ундан ташқарида кенг тарқалгач, савдогарлар қаҳва данакларини чегаралар оша савдо қила бошладилар. Шундай қилиб, ўзининг кучли таъми ва жозибали маросими билан машҳур турк қаҳваси Европадаги қаҳвахоналарнинг севимли ичимлигига айланди.

Турк қаҳвасининг яна бир ўзига хос жиҳати унинг тақдимотида, яъни дастурхонга тортилишидадир. Турк қаҳваси кичик финжонларда, бир стакан сув ва бир парча турк локуми билан бирга берилади. Сув томоқни “хўллаб”, қаҳва таъмига урғу беришингизни, луқум эса “тилингизни ширин қилишингизни” таъминлайди.

«Қаҳвангизни қандай ичишни хоҳлайсиз?»

Турк қаҳвасини тайёрлаш усули асрлар давомида ўзгармаган бўлиб, бу унинг ўзига хослигининг сабабларидан биридир. Турк қаҳваси “Жезве” деб номланган махсус қаҳва идишида совуқ сувда майдаланиб кукун ҳолига келтирилган қаҳва доналарини қайнатиш орқали тайёрланади. Кўпик пайдо бўлгунча қайнатилгандан сўнг, у қаҳва идишларига қуйилади, юзасида эса қуюқ кўпик ҳосил қилади.

Шунингдек, “Қаҳва фолбинлиги” деб номланувчи майдаланган қаҳвани талқин қилиш анъанаси ҳам бор: Қаҳва ичиб бўлингандан сўнг, финжон ликопчага тескари қўйилади ва қаҳва қолдиқларидан ҳосил бўлган шакллар талқин қилинади. Ушбу антиқа хаёлий анъана ҳам турк маданиятининг ажойиб қисми саналади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×