23.7 C
Узбекистан
Четверг, 23 мая, 2024

35 — Жаҳон Туризм Фильми Тақдирлаш маросимида Туркиянинг тарғибот фильмлари 3 тоифада мукофотни қўлга киритди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,350участниковПодписаться
- Advertisement -

Испаниянинг Валенция шаҳрида ташкиллаштирилган 35- Жаҳон Туризм Фильми Тақдирлаш маросимида Туркиянинг тарғибот фильмлари 3 категорияда тақдирланди.

Мадрид

Туркияни халқаро майдонда танитиш мақсадида Маданият ва туризм вазирлиги ҳамда Туркия Туризмни тарғиб этиш ва ривожлантириш агентлиги (TGA) томонидан тайёрланган “Go Türkiye, Go to Nature” фильми “Мамлакатлар” номинациясида иккинчи ўринни эгаллади. “Istanbul is The New Cool” фильми “Шаҳарлар” номинациясида учинчиликни, “Go Türkiye, Regions” фильми эса, “Минтақалар” йўналишида бешинчи ўринни эгаллади.

Туркиянинг Мадриддаги Маданият ва тарғибот идорасидан олинган маълумотга кўра, 1989 йилда ташкил этилган Халқаро Туризм Фильми Фестиваллари Қўмитаси (СIFFТ) томонидан бериладиган мукофотлар учун бу йил 90 дан зиёд давлатдан 3 мингдан ортиқ туризм фильмлари ғолиблик учун беллашаётгани маълум қилинди.

Бирлашган Миллатлар Жаҳон Туризм Ташкилоти (UNWТО) ва Европа Саёҳат Комиссияси (EТС) каби туризм соҳасидаги етакчи ташкилотлар томонидан қўллаб-қувватланадиган туризм фильмлари фестивалида сайёҳлик рекламалари, реклама акциялари ва ижтимоий медиа видеороликлари иштирок этади.

Туризм соҳасида катта обрўга эга бўлган фестивалда Туркия лойиқ кўрилган мукофотларни, Маданият ва туризм вазирлиги ҳамда TGA номидан Мадрид Маданият ва тарғибот атташеси Ҳале Ялчинер қабул қилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда 5,7 млн киши музейларга борган

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистондаги музейлар сони 140 тани ташкил этган. Бу ҳақда Статистика...

Больше похожих статей

×