0.4 C
Узбекистан
Суббота, 2 марта, 2024

Туркияга 2023 йилнинг 10 ойида келган сайёҳлар сони 50,2 млн. кишидан ошди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,120участниковПодписаться
- Advertisement -

Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой, йилнинг 10 ойида зиёратчилар сонининг 50,2 миллион кишидан ошганини маълум қилди ва “Таътил учун Туркияни афзал кўрган хорижлик сайёҳлар сони 10 ойда ўтган йилгига нисбатан 11,58 фоизга ошганлигини англатади” — деди.

Анталия         

Эрсой Анталиядаги Белек туризм минтақасидаги Нест конгресс марказида ўтказилган 13-Халқаро курорт туризми кенгашининг очилишида сўзлаган нутқида барча ўқитувчиларни 24 ноябрь – “Халқаро Ўқитувчилар куни” билан табриклади.

Туризмда навбатдаги бир йилни якунлаганликларини ифода этган Эрсой, йил бошида 55,6 миллиард доллар туризм даромадини мақсад қилганликларини, аммо маркази Каҳраманмарашда бўлган зилзилалар, сайлов жараёни ва Исроилнинг Ғазога ҳужумларига қарамасдан, кўзланган мақсадга жуда яқин эканликларини билдирди.

Эрсой туризм кўрсаткичлари ҳақида маълумот берар экан:

“2023 йилнинг январь-октябрь даврида мезбонлик қилган жами зиёратчиларимиз сони 50,2 миллион кишидан ошди. Таътил учун Туркияни афзал кўрган чет эллик сайёҳлар сони бу 10 ойда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 11,58 фоизга ўсганидан далолатдир. Туризм даромадлари 2023 йил январь-сентябрь даврида 42 миллиард долларга етди. Ўтган йилнинг ҳудди шу даврида эришган 35 миллиард долларлик даромадга нисбатан 20 фоизга юқорилаганимизни кўришдан мамнунмиз”.

Вазир Эрсой, 2002 йилда тахминан 800 минг бўлган турар жой биноларининг умумий ётоқ сиғимини ноябрь ойи ҳолатига кўра 175 фоизга ошириб, 2,2 миллионга кўтарганликларини ва малакали туризмда жуда зарур жараённи якунлашга яқинлашганликларини қайд этди.

Шунингдек Эрсой: “2028 йилдаги мақсадимиз анча катта. Туризм даромадини 100 миллиард долларга кўтарамиз. Умид қиламизки, ҳар доимгидек қадрли соҳа мутахассисларимизнинг фидокорона меҳнати ва қўллаб-қувватлаши билан мақсадларимизга бирин-кетин эришамиз, — дея қўшимча қилди.

ТGА билан 200 та мамлакатларда тарғибот ишлари

Туркия геосиёсий жойлашуви туфайли ўтмишда бўлгани каби бугун ҳам инқирозларга дуч келганини тилга олган Эрсой, минтақавий тўқнашувлар, урушлар, табиий офатлар ва глобал муаммолар билан доимо дуч келганиликларини билдирди.

Шу сабабли Эрсой, вазирлик сифатида глобал ва минтақавий инқирозларга қарши иммунитетни ошириш, сайёҳларни Туркияга олиб келиш ва туризм даромадларини ошириш мақсадида 2019 йилда Туркия Туризмни тарғиб қилиш ва ривожлантириш агентлигини (ТGА) ташкил қилганликларини эслатди. ТGА инқироз даврида алоқаларни бошқариш учун масъул эканини ва кўплаб муваффақиятли ишларни амалга оширганлигини ҳам таъкидлади.

Бутун дунёдан матбуот аъзолари, журналист-блогерлар, туроператорлар ва етакчи шахсларнинг Туркияда меҳмон бўлганини эслатган Эрсой, сўзларини қуйидагича давом эттирди:

“20 ноябрь ҳолатига кўра, йил бошидан буён 85 та турли мамлакатлардан жами 6 минг 257 киши, жумладан, 3 минг 140 нафар матбуот аъзоси, журналист-блогерлар ва 3 минг 117 туроператорлар Туркиянинг 73 та турли вилоятларида ўтказилган 424 та алоҳида меҳмондўстлик тадбирида иштирок этди. Бу даврда Анталияда 75 мамлакатдан, тахминан, 1680 киши меҳмон бўлди. Биз йил сўнгигача вазифаларимизни давом эттирамиз ва Туркиянинг барча 81 вилоятини ушбу меҳмондўстлик тадбирларига киритамиз. Бу рақамлардан маълумки, шубҳасиз, биз дунёдаги энг интенсив реклама, тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб борадиган давлатмиз”.

Маданият йўли фестивали 2028 йилда 35 та шаҳарни қамраб олади

Вазир Эрсой, туризмда маҳсулот хилма-хиллигига аҳамият берганликларини, айниқса, маданий туризмда муҳим ишларни амалга оширганликларини баён қилди.

2021 йилда Истанбул Беёғлуда бошланган Маданият йўли фестивали лойиҳасини янада кенгроқ оммага ёйганликларини ифода этган Эрсой, бу йил “Жумҳуриятнинг 100 йиллигида, 100 кунда 11 фестиваль” шиори билан йўлга чиққанликларини ва Туркия Маданияти Йўл Фестиваллари доирасида 11 вилоятда 400 га яқин жойларда 5 мингдан ортиқ тадбир ўтказганликларини таъкидлади.

Ҳар йили ушбу занжирга 5 та шаҳарни қўшиш орқали фестивалларнинг таъсир доирасини янада кенгайтиришларини билдирган Эрсой, 2028 йилда 35 та шаҳарда Туркия маданияти йўл фестивалларини ўтказишни мақсад қилганликларини илова қилди.

Истанбулнинг 2022 йилда Мишел қўлланмасига киритилганини эслатган Эрсой, жорий йилда ушбу нуфузли рўйхатга Измир ва Бодрумнинг ҳам қўшилганини мамнуният билан таъкидлади. Эрсой, келгуси йилларда Анталиянинг ҳам йўриқномада ўз ўрнини эгаллашига қатъий ишончини ифода этди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Гиёҳванд моддалар топиб олганда ёки бегона шахснинг нимадир яшираётганига гувоҳ бўлганда қандай йўл тутиш мақсадга мувофиқ?

▪️ зудлик билан 102 рақамига қўнғироқ қилиш ёки Telegram бот (@stopnarko_bot) орқали хабар бериш; ▪️ яширилган гиёҳванд моддалар жойлашувини кўрсатиш...

Больше похожих статей

×