2.8 C
Узбекистан
Четверг, 29 февраля, 2024

Бухорода “Халқаро туризм зиёрати ҳафталиги” ўтказилмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,120участниковПодписаться
- Advertisement -

Жорий йилнинг 25-29 ноябрь кунлари Бухоро вилоятида Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси ҳамда Бухоро вилояти ҳокимлиги томонидан ”Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги” ташкил этилди.

Халқаро ҳафталикда Халқаро ”Cресcэнт Ратинг” компанияси президенти Баҳардеэн Моҳамед Фазал, қатор халқаро ташкилотлар, ислом дунёсининг нуфузли шахслари, чет давлатларнинг зиёрат туризми масъуллари, маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Халқаро ҳафталикдан кўзланган асосий мақсад мамлакатимиздаги мавжуд зиёрат туризми салоҳиятидан янада унумли фойдаланиш, Ўзбекистон заминини дунё цивилизациясининг муҳим марказларидан бири сифатида намоён қилиш, жаҳон ҳамжамияти ва халқаро ташкилотларнинг юқори эътирофларига сазовор бўлиш, шунингдек, зиёрат туризми хизматларини диверсификация қилиш ва туризм экспортини оширишдир.

26 ноябрь куни иштирокчилар Бухоро шаҳрининг қадимий масканлари – тарихий обидалари билан яқиндан танишди ҳамда Мир Араб олий мадрасаси тарихи ва Ўзбекистонда чоп этилган диний-маърифий нашрлар кўргазмасида қатнашишди.

Шундан сўнг, ”Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази” илмий-амалий конференцияси, Бухоро вилояти туризм имкониятларини ривожлантириш бўйича халқаро илмий конфересияси ҳамда Бухоронинг ягона зиёрат туризми бренди тарғиботига бағишланган тадбирлар ўтказилди.

27 ноябрь куни ”Ўзбекистон – энг яхши мусулмон-меҳмондўстлик дестинацияси” халқаро форуми бўлиб ўтди. Унинг доирасида Ислом ҳамкорлик ташқилотига аъзо давлатларнинг туроператорлари ва маҳаллий туристик ташкилотлар билан учрашувлар ташкил этилди. Халқаро тадбирнинг тўртинчи кунида иштирокчилар ”Ўзбек миллий таомлари” фестивали ва Ҳунармандлар кўргазмаси ҳамда   ”Номад Гамес” миллий ўйинлар халқаро фестивали гувоҳига айланишди.

”Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги” якунларига бағишлаб масъуллар ва халқаро ташкилот вакиллари иштирокида журналистлар ва кенг жамоатчилик вакиллари учун матбуот анжумани ташкил этилди. Тадбир сўнгида ”Миллий либослар” кўргазмаси ҳамда ”Миллий оҳанглар“ фестивали ўтказилди.
Халқаро ҳафталик иштирокчилари қадим ва бой тарихимиздан, аждодлар меросидан баҳраманд бўлишди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Келгуси куз-қиш мавсумига тайёргарликни ҳозирдан бошлаш керак — Шавкат Мирзиёев

Электр истеъмоли юқори бўлган қишлоқ ва сув хўжалиги, ичимлик суви таъминоти корхоналарида “яшил энергия” қувватларини кўпайтириш бўйича ишларни жадаллаштириш...

Больше похожих статей

×