21.2 C
Узбекистан
Суббота, 18 мая, 2024

Викинглар телесериалидаги Қирол Рагнар роли билан танилган Голливуд юлдузи Травис Фиммел Истанбулга туристик мақсадда ташриф буюрди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,330участниковПодписаться
- Advertisement -

Голливуднинг машҳур актёри Тревис Фиммел, Маданият ва туризм вазири ўринбосари Др. Батуҳан Мумжу билан учрашди.

Маданият ва туризм вазири ўринбосари Др. Батуҳан Мумжу машҳур актёрга Ая София музейини ўрганиш чоғида ҳамроҳлик қилди ва музей тарихи борасида қимматли маълумотларни тақдим этди.

Ая София масжидининг тарихий аҳамияти ва архитектураси ҳақида маълумот тўплаган Фиммел, музейда ўрнатилган монитор ва қулоқчинлар ёрдамида акс эттирилган тасвирларни излар экан, ҳаяжонларини яшира олмади. Ташриф давомида Фиммел Ая София ва унинг ўтмишига ҳайратини қайта-қайта ифодалаб, Туркиянинг бошқа кўплаб мўъжизаларини ўзи учун кашф қилиш истаги билан бўлишди.

           Машҳур актёрга ташрифи давомида ҳамроҳлик қилган вазир ўринбосари Батуҳан Мумжунинг матбуотга берган хабарида, “2023 йилда Туркияга келган туристлар сони рекорд даражада ошди. Вазиримиз Меҳмет Нури Эрсойнинг ташаббуслари билан ушбу кўрсаткичларга эришишида, айниқса, 2019 йилда Туркия Туризмни ривожлантириш ва татбиқ этиш агентлиги (ТGА) ташкил этилиши билан муҳим аҳамият касб этди. Биз 200 та турли бозорларда тарғибот-ташвиқот тадбирларини ўтказиб, мамлакатимизни жаҳон миқёсида энг фаол тарғиб қилинадиган давлатлардан бири сифатида қайд этдик.

Онадўлининг бой тарихи Туркияни халқаро кино саноати учун жозибадор манзилга айлантирди. Мамлакатимиз жаҳонга машҳур юлдузлар орасида ҳам афзал кўрилаётганининг гувоҳи бўлиш жуда қувонарли. Биз тарғибот ишларининг аниқ натижаларини кўриб турибмиз”, дея ўз фикрларини билдирди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Face ID ёрдамида онлайн хизматларни кўрсатиш имконияти янада кенгайтирилди

Face ID ёрдамида онлайн хизматларни кўрсатиш имконияти янада кенгайтирилди. Президент Фармонига (ПФ-37-сон, 21.02.2024 й.) мувофиқ, Адлия вазирлиги томонидан Персоналлаштириш агентлигининг маълумотлар базасида жисмоний...

Больше похожих статей

×