24.7 C
Узбекистан
Суббота, 18 мая, 2024

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси озарбайжонлик журналистларни тақдирлади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,330участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Маркази 2022 йил учун эълон қилинган Ўзбекистонда Озарбайжонга доир танлов якунларини эълон қилди.

Шу муносабат билан 26 декабр куни Озарбайжон Маданият Марказида Дунё озарбайжонларининг бирдамлиги куни ва Янги йил байрамига бағишланган тадбир ўтказилди.

Маросимда Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси, “Ўзбекистон-Озарбайжон” Дўстлик Жамияти, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раҳбарияти, жамоатчилик вакиллари, Ўзбекистон фан, маданият, адабиёт намояндалари, журналистлар, маҳаллий озарбайжонликлар иштирок этди.

Тадбир давомида Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг расмий вакили, таниқли журналист Акбар Мағдиев сўзга чиқиб, Озарбайжонда Ўзбекистон мавзусини, дўстлигини, ҳамкорлигини кенг тарғиб қилган бир қатор озарбайжонлик журналистлар Ўзбекистон давлатининг махсус мукофотлари билан тақдирланганини таъкидлади.

Акбар Мағдиевнинг қайд этишича, ушбу журналистлар Озарбайжон электрон оммавий ахборот воситаларидаги мониторинг орқали аниқланган.

Шундай қилиб, Озарбайжоннинг “mədəniyyət.az” газетаси муҳаррири Лола Азери, “Янги Мусават” медиа гуруҳининг асосчиси ва раҳбари Рауф Орифўғли, Озарбайжоннинг “Туркистон газети” Бош муҳаррири Оқил Cамол, озарбайжонлик ёзувчи-турколог-журналист Юнус Ўғуз, Матбуот кенгаши аъзоси. Матбуот Кенгаши Бошқаруви аъзаоси Азер Ҳасрат, “Туркел” газетаси Бош муҳаррири Рамиз Машадиҳасанли, Озарбайжон Журналистлар Уюшмаси аъзоси, ёзувчи-публицист Акбар Қўшали, Озарбайжон Республикасида хизмат кўрсатган журналист, “Адабиёт ва санъат” порталининг адабиёт бўлими мудири Интиқом Яшар Озарбайжон оммавий ахборот воситаларининг мукофотларига лойиқ кўрилди.

Тадбирда Ўзбекистон Журналистлар Уюшмасининг расмий вакили, таниқли журналист Акбар Мағдиев ушбу махсус мукофотларни озарбайжонлик ОАВ ходимларига етказиш мақсадида Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Марказига топширди.

Якунда Озарбайжон Маданият Маркази директори Самир Аббасов мукофот учун Ўзбекистон Журналистлар Уюшмасига миннатдорчилик билдириб, бундай муносабат Озарбайжон журналистлари учун катта рағбат, матбуотимизда қардош Ўзбекистон, дўстлик ҳамда ҳамкорликка оид кўплаб материаллар яратилишига замин бўлиб хизмат қилишини қайд этди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Экология вазирлиги Тошкент ҳавосининг ифлосланиши юзасидан расмий изоҳ берди

Экология вазирлиги Тошкент шаҳрида ҳаво ифлосланиши юзасидан расмий изоҳ берди.  Қайд этилишича, баҳор ва ёз ойларида эса, асосан, ҳаво иссиқ ва...

Больше похожих статей

×