24.7 C
Узбекистан
Суббота, 18 мая, 2024

Коня ўзининг хилма-хил ғорлари билан туризм салоҳиятини ошириш истагида

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,330участниковПодписаться
- Advertisement -

Маданий туризми билан дунёнинг турли бурчакларидан сайёҳларни қабул қилиб келадиган Коня, ўзининг улуғвор ғорлари билан ҳам зиёратчиларни жалб этади.

Коня-Анталия йўналишида жойлашган ва 1968 йилда француз олими томонидан кашф этилган 22 километр узунликдаги Тиназтепе ғори “табиат мўъжизаси” сифатида таърифланади.

Кезиш учун мўлжалланган майдони 1580 метр бўлган ғорда ер ва шип ўртасидаги баландлик баъзи жойларда 65 метргача етади. Ғордаги галереялар ташриф буюрувчиларга “визуал зиёфат” яъни тамоша завқини бахш этади.

Ғорни бошқарадиган компания бош директори Байрам Челмели, ғорни 2004 йилда ташриф буюрувчиларга очганликларини баён қилди.

Ғорни ўз маблағлари билан жиҳозлаганликларини ифода этган Челмели: “Ғоримизнинг белгиланган узунлиги 22 километр, аммо кезиб кўриш мумкин бўлган, яъни, жиҳозлаш тугатилган қисми 1580 метр. Ғор, 1968 йилда француз олими Михаэл Бакалович томонидан кашф этилган ва у ўша давр воситаларидан фойдаланиб чизмасини тайёрлаган. Унинг бошқа ғорлардан ажратиб турадиган хусусияти, ғор ичида дарё борлигидадир. Айниқса, баҳор ойларида ёмғир, қор ёғади. Пастга оқаётган сув ичкарида шаршара ва кўл ҳосил қилади. Бу вақт ўтиши билан бу ерда сталактит ва сталагмитларнинг пайдо бўлишига замин яратади” – дея маълумот берди.

Ҳар йили минглаб маҳаллий ва хорижлик зиёратчиларни қабул қилган ғорнинг ёши ҳақида фикр билдирган Челмели, “Ғорнинг ёши 230 миллион йил деб белгиланди.  Сталактит ва сталагмитларнинг ҳар бир сантиметрини шаклланишига сарфланадиган муддат эса 100 йил. Шу тариқа ғорнинг ёшини тахмин қила оламиз, дея қўшимча қилди.

Чамлик ғорлари

Конянинг Деребужак тумани чегаралари ичида жойлашган ва 2022 йилда миллий боғ деб эълон қилинган Чамлик ғорларининг туризм марказига айлантириш мақсадида олиб борилган ёритиш ва жиҳозлаш ишлари ўз ниҳоясига етди. Ғор жойлашган ҳудуддаги ернинг тиклиги ёввойи ҳайвонлар учун мос яшаш шароитини яратади ва минтақада ҳимоя остидаги ёввойи эчкиларни ҳам учратиш мумкин.

Бейшеҳир Маданият ва Туризм Уюшмаси Раҳбари Мустафо Буюккафали, атрофда 20 га яқин катта ва кичик ғор борлигини айтди.

«Чамлик ғорлари» деб аталган ғорларнинг энг каттаси Балатини ғори эканлигини таъкидлаган Буюккафали шундай деди: “Ғорнинг ўзига хос жиҳати шундаки, кирганингизда 1 километрдан кейин сталактит ва сталагмитларнинг ғаройиб гўзаллиги ва ранг-баранглигига дуч келасиз. Бошқа ғорларга нисбатан фарқли шаклланишлар мавжудлигига гувоҳ бўлишингиз мумкин. Шунингдек ғор сувга тўла; сиз олға силжир экансиз тўсатдан сувга тушиб қоласиз, буни «жодугар қозони» деб аташади. Бу ердан имкон қадар тезроқ чиқиб кетишингиз керак ва шунга мос равишда сизда махсус жиҳозлар бўлиши лозим. Энди бу жой туризм учун фойдаланилади”.

Сулуин ғори ҳам худди шу минтақада, Чамлик шаҳридан 500 метр жануби-ғарбда жойлашган.

Тахминан 25 метр узунликдаги ғорнинг кириш қисми сувга тўла бўлгани учун унга фақат қайиқ билан кириш мумкин. Гигант тош блоклари орасида шаршараларни ҳосил қилган сувлар, ғор ичида 150 метр масофадан сўнг катта кўлни ташкил қилади. Ушбу чуқур кўл бўйлаб қайиқда сайр қилиш мумкин.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Экология вазирлиги Тошкент ҳавосининг ифлосланиши юзасидан расмий изоҳ берди

Экология вазирлиги Тошкент шаҳрида ҳаво ифлосланиши юзасидан расмий изоҳ берди.  Қайд этилишича, баҳор ва ёз ойларида эса, асосан, ҳаво иссиқ ва...

Больше похожих статей

×