• Бодрумда 19 та, Измирда 15 та, умумий 111 та ресторан тавсия этилади.
• Измирдаги 3 та ва Бодрумдаги 2 та ресторан, шунингдек, Истанбулда 2 та янги ташкилот Michelin юлдузи билан тақдирланди.
• 4 та янги ресторанга Michelin Яшил Юлдузи унвони берилди.
Истанбул, Измир ва Бодрум янги Michelin қўлланмасига киритиладиган ресторанлар танловини тақдим этишдан мамнун. Michelin мутахассислари илк маротаба Измирда 15, Бодрумда 19 та жами 111 та муассасани тавсия қилади. Улардан Измирдаги 3 та ва Бодрумдаги 2 та ресторан Michelin юлдузини қўлга киритган бўлса, 8 таси Биб Гоурманд (Бодрумда 2 та, Измирда 6 та) билан тақдирланган. Истанбулда 2 та ресторан Michelin юлдузи ва 8 та Биб Гоурманд мукофоти, умумий 25 та ресторанлар рўйхатга янги киритилган ёки жорий қилинмоқда. Шу тариқа, Истанбулдаги тавсия этилган ресторанларнинг умумий сони 77 тага етди.
Michelin Guide халқаро директори Гвендал Поулленнекнинг сўзларига кўра: “Жорий йилда ўтказилган текширувларимиз натижасида, Истанбулнинг ошпазлик маҳоратидан мутахассисларимиз такроран ҳайратда қолдилар. Мураккаб характерга эга космополит шаҳар бўлган Истанбул классик турк таверналаридан тортиб, замонавий муассасалар, шинам ресторанлар ва мазали халқаро таомларга қадар жуда бой гастрономик салоҳиятни тақдим этади. Шаҳар бўйлаб тарқалган 24 та янги ресторан “Бир Michelinин юлдузи”ни қўлга киритган, ўз анъаналари билан фахрланадиган маҳоратли ошпазлар авлоди томонидан бошқариладиган гастрономик стандартлардаги юксалишни ҳам ифодалайди.”
«Бизнинг жамоамиз Michelin Guide оиласига янги аъзо бўлган икки шаҳар: Измир ва Бодрум ўртасидаги фарқларни алоҳида эътироф этди. Жумладан Бодрум ўз навбатида қирғоқда жойлашган тамаддихоналари ва шаҳар марказидаги кичик ресторанлари билан ўзига хос ва ҳамёнбопдир”, — деб қўшимча қилади Гвендал Поулленнек.
Измирдаги 3 та ресторан илк бор Michelin юлдузи билан тақдирланди. Ошпаз Усмон Сезенер томонидан бошқариладиган ОД Урла ўзининг ҳақиқий, чуқур илдиз отган ошпазлик ёндашуви билан ажралиб туради. Узумзорлар ва зайтун боғлари билан ўралган ушбу оилавий мулкда ошпаз ва унинг жамоаси энг яхши маҳаллий маҳсулотларни намойиш этади. Уларнинг ярми тўғридан-тўғри жойларда етиштирилар экан, қолганлари маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва деҳқонлардан олинади.
Теруар Урлада ошпаз Усмон Сердароғлу ва унинг жамоаси Ўрта ер денгизидан илҳомланган ошхонани итальян нуанслари билан аралаштириб, маҳаллий маҳсулотларнинг нафис таъмини яққол юзага чиқармоқда. Қўзи гўштидан тортиб, янги эчки пишлоғи ва сузма билан қовурилган қовоққа қадар таомлар камчиқим, аммо лаззатга бойдир.
Бодрумдаги 2 ресторан бир Michelin юлдузи билан тақдирланди. Ошпаз Усмон Сезенер томонидан бошқариладиган Китчен ресторани, мазали ва бетакрор таъмга миллий турк таомларини таклиф этади. Бундан ташқари, бу ерда маҳаллий ва янги маҳсулотлар иссиқ кўмирда пиширилган ва зарарсиз боғ ўтлари билан бойитилган қайлада пиширилган саккизоёқ каби таомлар ҳам маҳорат билан тайёрланади.