38.4 C
Узбекистан
Среда, 18 июня, 2025

Туркияда “Ўзбекистон маданияти кунлари” ўтказилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,630участниковПодписаться
- Advertisement -

Маданият вазиринг биринчи ўринбосари Баҳодир Аҳмедовнинг ТУРКСОЙ халқаро ташкилотининг 30 йиллик юбилейи доирасида бўлиб ўтган навбатдаги учрашуви Туркия Маданият ва туризм вазирининг ўринбосари Сердар Чам билан бўлди.

Мулоқотда томонлар дастлаб, айни пайтдаги маданий ҳамкорлик муносабатларини муҳокама қилдилар.
Сўнг, ҳар икки давлат раҳбарлари олиб бораётган ҳамкорлик сиёсати доирасида маданий ҳамкорликларни янада кучайтириш юзасидан фикр-мулоҳаза ва таклифлар алмашилди.
Шунингдек, Ўзбекистон томони Туркияда “Ўзбекистон маданияти кунлари” ни ўтказиш таклифини илгари сурди.

Туркия маданият вазирлиги томонидан ушбу таклиф маъқулланиб, “Ўзбекистон маданияти кунлари” Туркия Республикаси мустақиллигининг 100 йиллиги доирасида ташкил этиш ва шу доирадаги маданий тадбирлар билан бирга ўзбек миллий қадриятлари, урф-одатлари ва анъаналари намойишини ҳам ўтказиш таклифи билдирилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Самарқандда суд раиси автоҳалокатда вафот этди

Кеча, 17 июнь куни Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Ургут туман судининг раиси йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этди. Бу...

Больше похожих статей

×