32.4 C
Узбекистан
Воскресенье, 2 июня, 2024

Туркий дунё давлатларида Абдулла Қодирий таваллудининг 130 йиллиги кенг нишонланади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,380участниковПодписаться
- Advertisement -

Озарбайжоннинг Шуша шаҳрида бўлиб ўтаётган 40-ТУРКСОЙ доимий Кенгашининг йиғилиши доирасидаги навбатдаги муҳокамада қатор масалалар кўриб чиқилди.

Дастлаб, ТУРКСОЙ халқаро ташкилотининг 2023 йил давомида амалга оширилган ишлари юзасидан ҳисоботи тингланди. Шундан сўнг, “ТУРКСОЙ назари” лойиҳаси кўриб чиқилиб, шу асосда келгусида туркий дунё маданиятини ривожлантиришга қаратилган вазифалар ва ташкилотда иш ҳажмининг ошаётгани, ҳамкорлик доирасининг кенгаяётгани ҳисобга олиниб, тузилма таркибини кенгайтириш масаласи атрофлича муҳокама қилинди.

Шунингдек, келгуси ўн йилликка мўлжалланган “Ёшлар стратегияси” доирасида ТУРКСОЙга аъзо давлатлар ижодкор ёшларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳалар юзасидан фикр-мулоҳаза ва таклифлар алмашилди. Бундан ташқари, 2025-йилдан бошлаб “Туркий дунё маданияти пойтахти” мақомини алифбо бўйича бериш масаласи кўриб чиқилиб, бир овоздан маъқулланди. Эътиборлиси, туркий дунё давлатлари ўртасида тарихий шахсларни хотирлаш, хусусан, жорий йилда Абдулла Қодирий таваллудининг 130 йиллигини кенг нишонлашга оид тадбирлар режаси белгиланди.

Шу билан бирга туркий халқларнинг моддий ва номоддий маданий мероси рўйхатини тузиш бўйича ишчи комиссия ташкил қилишга келишиб олинди.

Шунинг билан икки кун давомида ТУРКСОЙга аъзо мамлакатлар маданият вакиллари иштирокидаги муҳокамалар ўз ниҳоясига етди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

2023-2024 йилларда 40 тага яқин ҳужжат ЖСТ талабларига мослаштирилди

31 май куни Адлия вазирлигида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамкорлигида “Миллий қонунчиликни Жаҳон савдо ташкилоти битимларига уйғунлаштириш масалалари” мавзусида...

Больше похожих статей

×