5.2 C
Узбекистан
Воскресенье, 24 ноября, 2024

Куз мавсумида гўзал Истанбул саёҳатлари

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Кузнинг салқин кунлари шаҳарни ўрганиш ва янгича ҳаяжонни ҳис этишнинг айни вақти бўлиб, мақсадингиз Истанбулга саёҳат бўлса, қитъалар учрашадиган ушбу шаҳарда унутилмас тажрибаларга тайёр туринг.

Октябрь ойи шаҳарда қуёш нури ва салқин шабадалар ҳукм сурадиган куз фаслининг келганидан дарак беради. Узоқ ёзги таътилдан қайтган Истанбул аҳолиси ва меҳмонлари кузнинг гўзал об-ҳавосидан фойдаланиб, шаҳар боғлари, очиқ майдонлар, санъат галереялари, маданият масканлари ҳамда кўплаб музейларига ташриф буюрадилар. Янги мавсумнинг ўзгарувчан рангларини акс эттирган Босфор бўғози шаҳарнинг машҳур ресторанлари, кафелари ва янги очилган маконларини кашф қилишга илҳомлантиради. Келинг, шаҳар билан қайта алоқа қилишимиз мумкин бўлган ушбу қуёшли октябрь кунларида Истанбул ва унинг кенг кўламли имкониятларини кўриб чиқайлик.

    Тарихий Истанбулга саёҳат

    Шаҳарнинг гавжум кўчалари ва гўзал хиёбонларини ўрганар экансиз, Истанбул дунёдаги энг қадимий шаҳарлардан бири эканлигига гувоҳ бўласиз. Шарқий Рим ва Усмонли империяларининг собиқ пойтахти Истанбул, ўтмиш ва бугунги кунда ўзига хос нуқтаи назарни тақдим этади. Ушбу замонавий ва кўҳна мегаполис Осиё ва Европа чорраҳасида вужудга келганини ўз кўзингиз билан кузатишингиз мумкин. Тарихий ярим оролда Аясофия, Еребатан сардони ва Топкапи саройи каби кўплаб тарихий жойлар мавжуд. Шу билан бирга, Олтин шох (Ҳалич) да жойлашган Галата минорасининг кузатув терассаси кузги Истанбулнинг панорамали кўринишини тақдим этади. Яқинда қайта таъмирдан чиққан ва ҳозирда музей сифатида ўз меҳмонларига хизмат кўрсатаётган Қиз қалъасида Босфорнинг яна бир ажойиб манзарасини кузатишингиз мумкин.

               Беёғлу Маданият Йўлида 1000 дан ортиқ тадбир

               Бутун йил давомида фестиваллари, мусиқаси, тунги ҳаёти ва жўшқин суръати билан эътиборни тортадиган Истанбул, кузда санъат ва маданий тадбирлар билан гуллаб-яшнайди. Жумладан, сентябрдан октябргача ўтиш чоғи шаҳарнинг энг кенг қамровли маданият ва санъат тадбири бўлган Беёғлу Маданият Йўли Фестивалининг бошланишини англатади. 15 октябрга қадар давом этадиган Беёғлу Маданият Йўли Фестивали Беёғлуда турли маданий ва санъат тадбирларига мезбонлик қилган ўнлаб маконлари билан шаҳарнинг бутун маданий меросини келажакка етказиб беришда кўмаклашади. Таксим майдонидаги Отатурк маданият маркази (АКМ) каби бир нечта платформаларда мингдан ортиқ тадбир ўтказиб келинмоқда. Беёғлидаги Истанбул кино музейида янги очилган “Юлдузли жанги тўплами Галактика ихлосмандлари кўргазмаси” юлдузлар жанги оламидан қирқ йилдан зиёд муддатда жамланган ноёб кўргазмалардан биридир.

              Фавқулодда кашфиёт: Истанбул ошхонаси

              Истанбул ўзининг бошқа бойликлари билан биргаликда, гастрономияси билан ҳам машҳурдир. Бу “Мichelin” юлдузли гастро-шаҳар нафақат машҳур Мишел юлдузли ресторанлари балки, мамлакатнинг ноёб ошпазлик мероси бўлмиш кўча лаззатлари, ўзига хос ресторанлари, маҳаллий ва халқаро ошхоналарнинг энг яхши намуналарини тақдим этадиган тамаддихоналари билан ҳам машҳур. Октябрь ойининг сокин оқшомлари тарихий Босфорнинг кўзни қамаштирувчи фонида турк ошхонасининг бой лаззатларидан баҳраманд бўлиш учун кенг имконият яратади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×