Норвегиялик ёзувчи, шоир ва драматург Юн Фоссе 2023 йилги адабиёт йўналишида Нобель мукофотини қўлга киритди. Бу ҳақда Швеция Қироллик Фанлар академияси Нобель қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
“Унинг янги норвег тилидаги улкан ижоди турли жанрларни қамраб олади ва кўплаб пьесалар, романлар, шеърий тўпламлар, иншолар, болалар китоблари ва таржималардан иборат. У бугунги кунда дунёдаги энг машҳур драматурглардан бири бўлса-да, унинг насри ҳам тобора машҳур бўлиб бормоқда”, — дейилади Нобель қўмитаси баёнотида.
Қўмита, шунингдек, Фоссе “Фоссе минимализми” номи билан машҳур бўлган услубда романлар ёзишини қайд этган.
Юн Фоссе 64 ёшда. Унинг биринчи романи “Қизил, қора” 1983 йилда, “Ва биз ҳеч қачон ажралмаймиз” номли биринчи пьесаси 1994 йилда нашр этилган. Унинг асарлари кўплаб халқаро мукофотларга сазовор бўлган.