12.1 C
Узбекистан
Воскресенье, 28 апреля, 2024

ЮНEСКОнинг Жаҳон мероси объектлари рўйхатига киритилган Онадўлидаги ёғоч устунли масжидлар

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,270участниковПодписаться
- Advertisement -

Қурилишларида қўлланиладиган ёғоч ўймакорлиги ва ҳунармандчилик билан машҳур бўлган Ўрта аср Онадўлисининг ёғоч гипостил масжидлари Туркиядан ЮНEСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига янги қўшилган Гордионнинг “изидан борди”. Масжидлар 2023 йил 10-25 сентябрь кунлари Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтган ЮНEСКО Жаҳон мероси қўмитасининг 45-кенгайтирилган сессиясида ЮНEСКО рўйхатига киритилди. Ёғоч масжидларнинг рўйхатга киритилиши билан Туркиянинг Жаҳон мероси объектлари сони 21 тага кўтарилди.

Онадўлидаги ёғоч гипостил масжидларининг энг яхши намуналари сифатида ажралиб турадиган тарихий масжидлар, Туркиянинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган илк қатор маданий масканлари бўлди. Ушбу мулклар туркуми Онадўлида 13-аср охири, 14-аср ўрталарида қурилган бешта «Ҳйпостйле» масжидларидан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири Туркиянинг турли вилоятида жойлашган. ЮНEСКО рўйхатидаги масжидлар орасида Кониядаги Бейшеҳир Эшрефоғлу масжиди, Эскишеҳирдаги Сивриҳисар Улу масжиди, Кастамонудаги Кошукўй Маҳмут Бей масжиди, Анқарадаги Аҳи Шерефеддин масжиди, шунингдек, Арсланҳане ва Афёнкараҳисар Улу масжидлари ўрин олган.

Тамоман фарқли ҳудудларда жойлашувига қарамай, бу масжидлар умумий техник хусусиятларни намойиш этади. ЮНEСКО маълумотларига кўра, масжидларнинг ўзига хос меъморий дизайни, том ва шифтини тиргаб кўтариб турадиган, текис тизилган ёғоч устунлар («гипостил») ва ташқи бино фасадини ўз ичига олади. Улар ўзининг мураккаб ёғоч ўймакорлиги ва ҳунармандчилиги билан ҳам ажралиб туради. Ўрта асрлардан ҳозирги кунгача қониқарли сақланиб қолган бу тарихий биноларда Онадўли ҳаёти ва маданияти ёрқин акс эттирилган.

ЮНEСКО рўйхатидаги ҳақиқий масжидлар

Бейшеҳир Эшрефоғлу масжиди Онадўлининг ёғоч устун ва тўсинли масжидлари орасида энг йиригидир. 1296-1299 йилларда қурилган масжид Салжуқийлар давридаги тош ва ёғоч ҳунармандчилигининг фусункорлигини акс эттиради. Унда кўплаб салжуқий масжидларида кўрилган барча хусусиятлар мавжуд: ёғоч устунлар, бутунлай ёғоч ва «қалам иши» нақшлари билан безатилган шифт ва ёғочдан ясалган минбар.

Сивриҳисар Улу Жоме Масжиди Онадўлидаги ёғоч устунли катта масжиднинг яна бир нодир намунасидир. 2500 киши бир вақтнинг ўзида ибодат қила оладиган саккиз асрлик Сивриҳисар масжидининг тўртта кириш эшиги ва томи 67 та ёғоч устун билан мустаҳкамланган. Қўлда чизилган нақшлар бу устунларнинг юқори қисмларини безайди. Масжид геометрик ва гулли нақшлар билан безатилган ёнғоқ дарахтидан ясалган минбари билан ҳам машҳур.

Салжуқийлар (Онадўли Салжуқийлар давлати) қулаши натижасида ташкил этилган бекликлардан бири Чандар беклиги даврида 1366 йилда қурилган Шеҳиркўй Маҳмуд Бей масжиди Онадўлидаги ёғоч масжидлар орасида алоҳида ўрин эгаллайди. У биронта михсиз қурилгани ва ўзига хос ёғочли тузилиши билан ажралиб туради. Санъат дурдонаси ҳисобланган масжид эшиги ҳозир Кастамону этнография музейида сақланмоқда.

Арсланҳане номи билан ҳам танилган Аҳи Шерефеддин масжиди, ташқаридан жуда оддий кўринишига қарамай, саккиз асрлик тарихга эга муҳим асардир. 13-аср бошларида қурилган масжид, мақбара мажмуаси деворига қадимий шер ҳайкали ўрнатилгани сабабли туркчада «Арслонхона» деган номни олган.

Шаҳардаги энг катта масжидлардан бири бўлган Афёнкараҳисар Улу Жоме масжиди 1272-1277 йиллар орасида қурилган. Масжид сирланган кошин, ёғоч ва ғиштли меъморчилиги билан Салжуқийлар даврининг ноёб намуналаридан биридир. Унинг ёғочдан ясалган томи, қўли гул усталар томонидан 40 та ёғоч устунлар билан таъминланган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади

Ўзбекистон республика ижро ҳокимияти органлари Янги Тошкент шаҳри ҳудудига кўчирилади. 3 ой муддат ичида бу борада таклифлар ишлаб чиқилиши...

Больше похожих статей

×