11.4 C
Узбекистан
Среда, 27 ноября, 2024

Кавказ, Кичик Осиё ва Месопотамияга чўзилган шаҳар – Трабзон

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзига хос география ва иқлим жиҳатдан тенги йўқ бўлган шаҳар, Кавказ, Кичик Осиё ва Месопотамиягача чўзилган ўзининг яйловлари, эртакнамо водийлари ва серсув дарёлари билан тарих ва маданиятни уйғунлаштирувчи очиқ осмон остидаги табиий музейга қиёсланади.

Минг йиллик узоқ ўтмиши билан Трабзон, Шарқий Қораденгиз минтақасининг маданий ва табиий бойлик марказидир go’yo… Қадимги Буюк Ипак йўлида жойлашган шаҳар асрлар давомида динлар, тиллар ва маданиятларнинг туташган жойи сифатида танилган. Шунингдек, афсонавий Ипак йўлидаги порти туфайли тарихда муҳим ўрин тутган. ХIV асрда Марко Поло томонидан ҳам зиёрат қилинган Трабзон, саёҳат китоблари ва хотираларида шаҳарни абадийлаштирган Ксенофон, Авлиё Чалабий, Фалмераер, Фрунзе каби дунёга машҳур саёҳатчилар учун ҳам илҳом манбаи бўлган.

Бугунги кунда Трабзон музейлар, монастирлар, масжидлар, мақбаралар, карвонсаройлар, ҳаммомлар, катта бозор, шаҳар деворлари, фуқаролик меъморчилигининг ажойиб намуналари ва мислсиз манзаралари билан муҳим савдо ва маданият маркази бўлиб қолди.

 Трабзон икки минг йиллик тарихи ва сон-саноқсиз маданий бойликлари билан Туркиянинг энг машҳур шаҳарларидан биридир. Қадимги Ипак йўлида жойлашган шаҳар, шунингдек, Шарқий Қора денгиз минтақасида жойлашган сайёҳларнинг асосий севимли маскани ҳисобланади.

Дунёни ҳайратга соладиган антик иншоотлар, бутун шаҳарнинг спортга бўлган диққат эътибори, ҳунармандчилик санъатларининг нозиклиги ва Трабзонга хос маҳаллий таомлар шаҳарнинг яна бир қанча муҳим қадриятларидандир.

Яшилнинг сон-саноқсиз тусларига мезбонлик қилган Трабзон, ўсимликлар ва ўрмонлар жиҳатдан ниҳоятда бойдир. Вилоятда 2500 та ўсимлик тури аниқланган бўлиб, улардан 440 таси минтақага хосдир.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Олмаотада автобус ва тепловоз тўқнашиб кетди

Олмаотада (Қозоғистон) тепловоз ва автобуснинг тўқнашиб кетиши оқибатида олти киши жароҳатланди. Бу ҳақда шаҳар полиция бошқармаси маълум қилди, дея ёзмоқда "report.az".  Ҳодиса...

Больше похожих статей

×