-0.2 C
Узбекистан
Воскресенье, 22 декабря, 2024

Куз мавсуми Кападокия бўйлаб саёҳат қилишнинг айни вақти

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,150участниковПодписаться
- Advertisement -

Кападокия ўзининг эртакнамо манзаралари билан Туркияга ташриф буюрадиган барча саёҳатчиларнинг «зиёрат рўйхати»да бўлса керак. Ноёб қоя тузилмалари, ўнлаб метрли туннеллари бўлган ажиб ер ости шаҳарлари, қоятошни ўйиш орқали барпо этилган уйлар, черковлар, монастирлар, иссиқ ҳаво шаридаги ноёб тажрибалар ва бошқа ерда учратишингиз мушкул бўлган ғор меҳмонхоналари минтақанинг қийматини оширади.

Куз ойлари келганда, ўртача ҳароратлар мўътадил даражага тушади, табиат қўнғир тусга киради ва Кападокия ўз меҳмонларини энг аъло тарзда кутиб олишни бошлайди. Куз фаслидан баҳраманд бўлишингиз ва мавсумни мароқли ўтказишингиз учун Кападокияда “бажарилиши керак бўлган ишлар” рўйхатини туздик.

Ҳаво шарида саёҳат қилинг

Кападокия билан боғлиқ тадбирлар доимо рангли иссиқ ҳаво шарида осмонда сузишни ўз ичига олади. Эрта тонгда осмонга саёҳат қилиш учун ҳаво шарлари учиб, 800 метр баландликдан дунёга машҳур Пери мўриларини кўриш имконини беради. Ушбу саёҳат, парвоз чоғида суратга тушишни яхши кўрадиганлар учун ажойиб имкониятни тақдим этади.

Кузда пери мўриларлари

Кападокия дейилганда, минг йиллар давомида шаклланган Пери мўрилари биринчилардан бўлиб ёдга келади. Пери мўрилари, Эржиес, Ҳасандағ ва Гуллудағ каби турли вулқонлардан отилган лава ва кулдан ташкил топган қоришма натижасида шаклланган. Бу ҳудуд бутун йил давомида бетакрор бўлсада, бу манзарани зиёрат қилиш ва завқланиш учун энг яхши вақт сентябрь ва октябрь ойларидир.

           Ҳайратланарли ер ости шаҳарлари

1985 йилда ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон маданий мероси рўйхатига  киритилган Гўреме очиқ осмон остидаги музей минтақанинг энг муҳим диққатга сазовор жойларидан биридир. Гўреме ўзининг дастлабки қояларга ўйилган ва фрескалар билан безатилган христиан монастирлари ва черковлари билан ажралиб туради. Милоддан аввалги 7-8 асрда қурилган ер ости шаҳарлари Кападокиянинг энг диққатга сазовор жойларидан бири бўлиб, ташриф буюрувчиларга бир вақтнинг ўзида табиат сеҳрини, минтақадаги қадимий одамларининг меъморий маҳоратини ҳис қилиш имконини беради. Қаймакли, Деринкую, Ўзконак ва Мази каби бу ер ости шаҳарлари қояларга ўйилган бўлиб, бир вақтнинг ўзида ўн минглаб одамларни сиғдира оладиган хоналар, меҳмонхоналар, ертўлалар, озиқ-овқат омборлари, ошхоналар, молхоналар ва ибодатхоналари мавжуд.

           Ғор меҳмонхоналарида ҳашаматли тажрибалар

Кападокиядаги ҳашаматли ғор меҳмонхоналари минтақанинг ҳайратланарли манзараси билан мукаммал уйғунлашиб, меҳмонларга умрида бир марта бўладиган тажрибани тақдим этади. Замонавий қулайликларга эга меҳмонхоналарга айлантирилган бу ғор меҳмонхоналар тасаввуфий дизайн ва тасалли берувчи муҳитга эга. Қуёш ботиши манзарасидан баҳраманд бўлиб, маҳаллий таомлардан истеъмол қилиш — бу салқин мавсумда бажарилиши керак бўлган энг яхши машғулотлардандир. Сиз кунни қоялар билан ўралган очиқ сузиш ҳавзаларида сузиш билан бошлашингиз ва курортда таскин берувчи массаж билан якунлашингиз мумкин.

          Маҳаллий лаззатлар

Ғайриоддий географияга мезбонлик қилган Кападокия, мазали таомларга ҳам мезбонлик қилади. Ўзининг кулолчилиги билан машҳур бўлган Кападокиянинг ўзига хос таоми — сопол идишда пиширилган кабоб (тести кабоб). Анъанавий лойдан ясалган печларда гўшт, сабзавот ва ясмиқ шўрваси усти ёпиқ сопол идишларда секин пиширилади. Сиз татиб кўришингиз керак бўлган бошқа маҳаллий лаззатлар қаторига — Невшеҳир чучвараси, минтақа узумидан олинган узум шарбати билан тайёрланган Кўфтур — турк локуми, одатда тоза асал билан биргаликда тортиладиган қуюқ қаймоқ — Куру Каймак ва сариёғли ун ҳолваси киради.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда мобиль алоқа учун акциз солиғи бекор қилинади

1 январдан бошлаб Ўзбекистонда ер ёки давлат мулки қўшимча қиймат солиғисиз сотилади, мобиль алоқа учун акциз солиғи (10 фоиз)...

Больше похожих статей

×